1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Гуноҳнинг ошкораси ва пинҳонасидан юз ўгириш

16:00 / 06.04.2023 1467 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Имоми Раббоний раҳматуллоҳи алайҳ мактубларидан бирида шундай деганлар:
Аллоҳу таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:
«Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга холис тавба қилинглар! Ажаб эмаски, Роббингиз ёмонликларингизни ўчирса ва сизни остларидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритса...» (Таҳрим сураси,8-оят).


«Ва гуноҳнинг ошкорасини ҳам, махфийсини ҳам ташланглар! Гуноҳ қилувчилар албатта гуноҳларига яраша жазоланажаклар» (Анъом сураси, 120-оят).


(Бу оятлардан англашиладики) гуноҳлардан тавба қилиш ҳар бир мусулмон учун фарздир. Ҳеч бир инсон бундан мустасно бўлиши мумкин эмас. Чунки ҳатто пайғамбарлар ҳам тавба қилишдан истисно бўлмаганлар. Пайғамбарларнинг охиргиси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам:
«Қалбимга бир оғирлик келган вақт, бир кечаю кундузда етмиш марта Аллоҳдан истиғфор сўрайман».


Қулнинг ҳақлари билан алоқаси бўлмаган — зино қилиш, спиртли ичимликлар ичиш, чолғу асбоблари тинглаш, номаҳрамга қараш, таҳоратсиз мусҳафга тегиш ва ақидага бидъат қилиш каби Аллоҳнинг ҳаққига оид гуноҳлардан тавба, пушаймонлик, истиғфор айтиш, хафа бўлиш ва Аллоҳ таолодан узр сўраш билан бўлади. Фарзлардан бири тарк қилинса, унинг тавбаси фақат ўша фарзни қазо қилиш билан мумкин бўлади.


Гуноҳлар бандаларнинг ҳақлари билан боғлиқ бўлса, ноҳақ олинган молни қайтариш, ҳақ эгаларидан ҳалоллик олиш, уларга яхшилик қилиш ва дуо қилиш билан уларнинг тавбаси мумкин бўлади. Агар ҳақ эгаси вафот этган бўлса, у учун истиғфор сўраш, яхшилик қилиш ва мулкни ҳақиқий эгасининг фарзандлари ва меросхўрларига қайтариш керак. Агар меросхўрлар маълум бўлмаса, ноҳақ олинган мол ёки содир этилган жиноят миқдорида, ҳақ эгаси ёки ноҳақ зулмга учраган шахс номидан садақа берилади.


(Мактуботи Имоми Раббоний, 2-жилд, 66-мактуб).

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Катта ширк ndash Аллоҳга бирор нарсани шерик қилиш, тенг билиш ва У зот билан бирга тош, дарахт, қуёш каби нарсаларга ибодат қилишдир. Катта ширк гуноҳи кабираларнинг давоми...

4373 10:29 / 01.11.2018
Аллоҳ таоло айтади.Молдунёларингизни ораларингизда ноҳақ ndash ҳаром йўллар билан емангиз.., Бақара сураси, 188оят.Яъни, бирбирингизнинг молингизни ndash ҳаққингизни давоми...

4040 14:00 / 07.02.2019
Ашраф Али Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳ шундай дейдилар .Бадназарлик ҳар қанча кўп қилинмасин, минглаб эркак ва аёлларга соатлаб тикилмасин, барибир қониқиш давоми...

1333 17:30 / 15 январь
Маййит чиқган хонадоннинг қўшнилари, ёру дўстлари ёки маййитга алоқадор кишилар учун мустаҳаб бўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган сўзларини давоми...

7654 15:01 / 07.07.2020