1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Танбеҳ

13:52 / 06.04.2023 1126 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сўфи Оллоёр «Саботул ожизин» асарида бир ҳикояни келтиради: «Абдуллоҳ ибн Муборак саҳрода йўлдан адашибди. Юриб-юриб, узоқдан бир қудуқни кўргач, энди арқон ва бир челак бўлсайди, деб кўнгилдан ўтказди».
Қудуққа яқин боргач, челак ҳам, арқон ҳам йўқ, сув анча пастда эди. Ибн Муборак ҳайрон бўлиб бир четга бориб ўтирди. Шу пайт саҳро қўйнидан бир кийик қудуқ томон кела бошлади. Етиб келгач, тумшуғини қудуққа суққан эди, сув кўтарилди, ҳатто қудуқдан тошиб чиқди.


Кейин сув ичиб яна саҳро бағрига кириб, ғойиб бўлди. Бундан ҳайрону лол бўлган Абдуллоҳ югуриб қудуқ бошига борди, сув эса Абдуллоҳ етиб боргунича яна пастлаб кетди.


Шунда унинг қалбидан бир нидо отилиб чиқди ва деди: «Ё Раб, берурсан оҳуга об, менга бермассан, Эй султон ваҳҳоб”. Шу пайт Абдуллоҳ ибн Муборакнинг қалбига бир нидо келди: «Ўша сен кўрган оҳу саҳрога ризқ истаб чиққан пайтда мендан бошқага таваккал қилмаган эди. Сен эса қудуқни кўрибоқ қалбингни челак ва арқон ташвиши эгаллади».


Ибн Муборак бу нидони эшитиб, беҳол бўлди, бу танбеҳдан қалбида завқ дарёси жўш урди ва шундан сўнг умри охиригача чанқамади.

Ҳа, дўстлар! Аллоҳ Ўз дўстларининг қалбидаги бир лаҳзалик ғафлат учун ҳам танбеҳ беради. Зеро, буюк чўққидаги одамнинг хатари ҳам буюк бўлади.


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Кишининг тириклигида ва соғлигида бир дирҳам садақа қилгани, ўлим арафасида юз дирҳам инфоқ қилганидан яхшироқдир». 


Саҳиҳ ибн Ҳиббон.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Исро, Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни кечанинг бир бўлагида Маккадаги Масжидул Ҳаромдан Қуддусдаги Масжидул Ақсога сайр давоми...

4779 10:29 / 06 февраль
Дунё Аллоҳ наздида чивин қанотича қадрга эга эмас Бани Исроилда икки киши бор эди. Уларнинг бири кофир бўлиб унинг исми Буротус эди. Иккинчиси эса мусулмон бўлиб давоми...

2281 17:00 / 26.07.2022
Амир Аҳмад ибн Тулун баъзибаъзида масжидга бориб меҳробдаги имомларнинг қироатига қулоқ солиб турар эди. Бир куни ходимларидан бирини чақириб деди Фалон давоми...

1147 15:18 / 21.10.2022
Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Мушриклардан бири истеҳзо қилиб унга .Соҳибингизнинг яъни пайғамбарингизнинг сизларга ҳамма нарсани, ҳатто қазои давоми...

2361 17:00 / 01.03.2022