1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Саратон касаллигининг ўсишини сусайтирадиган ибодат

03:30 / 06.04.2023 1040 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугунги кун тиббиётида овқатланишни назорат қилиш, парҳез билан даволаш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Рўзанинг яна бир фойдали томони шундаки, у танада қон ишлаб чиқарилишини кўпайтиради. Рўза тутган одамнинг қонида озуқалар камайганда суяк илиги уйғонади (ишга тушади). Шу сабабдан қони кам кишилар рўза тутса, қонга «бой» кишилардан фарқли равишда, уларда қон ишлаб чиқариш кўпаяди. Рўзадорнинг жигари дам олаётгани туфайли суяк илигининг қон ишлаб чиқаришга эҳтиёжи ортади ва ичакка тушган моддаларни янада фаол ва соғлиқ учун бехатар қилиб қайта ишлайди. Рўзанинг энг фойдали таъсири эса рак касаллигининг ўсишини сусайтиради. Бунинг моҳиятини Саутгемптон университети профессори Крис Проуд изоҳлаб ўтган.


Америкалик мутахассис Поль Брегг ўзининг эллик йиллик шахсий таржибаси маҳсули ўлароқ «Очлик мўъжизаси» деган китоб ёзди. Дунёдаги кўплаб тилларга таржима қилинган бу китоб рўзанинг инсон соғлиги учун энг зарур омил эканининг ўзига хос ташвиқотчисига айланди.


Энг ажабланарлиси, очлик билан даволовчилар инсон соғ-саломат юриши учун йилига 28-32 кун ихтиёрий оч қолиши керак, деган хулосага келганлар. Аллоҳ таоло эса бу муддатнинг ўртачаси, яъни ўттиз кун Рамазонни биз мусулмонларга бундан ўн беш аср илгари фарз ибодат қилиб қўйган. Буюк ватандошимиз, шайхурраис Абу Али ибн Сино ҳам кишиларни оч қолдириш йўли билан даволаган.


Барча илмий ҳақиқатлар муқаддас китобимиз Қуръони Каримнинг оятларига тафсирдир: «Агар билсангиз (ҳозирги тиб илми тили билан айтганда, вужуд физиологияси ва физиопатологиясини билсангиз), рўза тутмоғингиз ўзингиз учун яхшироқдир» (Бақара сураси, 184-оят). Ана шундай фойдали нарсани биз мусулмонларга савоб ва маънавий ибодат қилиб қўйган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин.


Сўзни мухтасар қилсак, рўзанинг саломатликка фойдаси тўғрисида янгидан-янги кашфиётлар йилдан-йилга кўпайиб бормоқда, янгидан-янги китоблар чиқмоқда. Хоҳлаган киши ўша китоб­ларни олиб, диққат билан ўқиб чиқса, Ислом инсониятнинг бахт-саодати эканига яна бир карра ишонч ҳосил қилар, Аллоҳ таоло буюрган ибодатларни ҳеч қолдирмай адо этиб бориш зарурлигини тушуниб етар эди. Шу билан бирга, шариатимиздаги ҳар бир амал инсон манфаати учун хизмат қилишини англаб етарди. Аллоҳ таолонинг Ўзи барчани ҳидоят қилсин!


«Мўминнинг қалқони» китоби асосида тайёрланган


Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Солиҳ салафлар Аллоҳнинг Китобига бошқача эътибор беришар эди. Айниқса Рамазонда уларда ақл бовар қилмас даражада ажойиб бир ҳолатни кўрамиз. Баъзи солиҳ давоми...

1012 03:30 / 11.04.2023
Дин душманлар рўза инсон соғлиғи учун кони зарар деб қанчалик оламга жар солмасинлар, тиб олимлари, ҳақиқий илм кишилари рўзанинг ҳақиқий кони фойда эканлигини давоми...

2053 10:00 / 11.04.2023
Кўпчилик уламолар ушбу ҳадисни далил қилиб, фарз рўзаларда ниятни тонг отмасдан олдин қилиб олмаса бўлмайди, дейдилар. Айниқса, қазо рўзада қатъиян кечаси ният давоми...

3677 05:00 / 11.01.2017
Рўзанинг фазилатлариРўзанинг фазилатлари кўп бўлиб, улардан бир нечтасини зикр қиламизБиринчи Рўза хато ва гуноҳларга каффоротдир. . . Набий соллаллоҳу давоми...

5412 15:05 / 28.05.2017