1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Рўза инсоннинг соғлиғи учун зарарли эмасми? Унинг тиббий фойдалари ҳам борми?

10:00 / 11.04.2023 2042 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дин душманлар рўза инсон соғлиғи учун кони зарар деб қанчалик оламга жар солмасинлар, тиб олимлари, ҳақиқий илм кишилари рўзанинг ҳақиқий кони фойда эканлигини таъкидламоқдалар, исбот қилмоқдалар. Жумладан, «Ҳадис ва ҳаёт» китобида рўза инсоннинг соғлигига фойда бўлишини қуйидаги жиҳатларда кўрсатилган:

1.Рўза инсондаги касалликларга қарши қобилият (иммунитет)ни кучайтиради. Чунки рўза тутган одамда ушбу мақсадга хизмат қилувчи ҳужайралар ўн марта кўпайиши илмий равишда собит бўлган.

2.Рўза тутган одамда семизликка қарши монеълик пайдо бўлади. Рўзадор руҳий изтироблардан ҳам сақланади...

3.Рўза буйракда тошлар йиғилишидан сақлайди. Чунки рўза тутган одамнинг қонида сода кўпайиб, калий тузлари тўпланишини ман қилади. Шунингдек, рўзадор сийдигида сийдик йўлларидаги тузларни тўпланиб қолишини йўқотадиган модда кўпайиши ҳам илмий равишда исбот этилган.

4.Рўза инсон жисмини унинг тўқималарида тўпланиб қоладиган заҳарли моддалардан тозалашга ёрдам беради…

5.Рўза жинсий майлнинг кучини қирқади. Бу, айниқса, ёшлар учун жуда фойдалик бўлиб, жисмни турли асабий ва жисмоний изтироблардан сақлайди.

Ҳозирги кунда рўза кўплаб беморликларни даволашда қўл келмоқда:

1.Семизликдан келиб чиқадиган қон томирларининг торайиши, қон босимининг ортиши ва баъзи юрак касалликларини даволашда.

2.Қон айланишига оид касалликларни даволашда.

3.Бўғинларнинг сурункали шишини даволашда.

Умуман, ичак касалликлари, жигар, сариқ, бавосил, бронхит, бронхиал астма, аллергия, экзема, қанда,саратон, тутқаноқ, склероз, ўпка касалликлари, камқонлик каби касалликларга рўзанинг жуда фойдали эканлигини илмий равишда тиббиёт олимлари исбот қилганлар.

Шуни билмоқ керакки, аслида рўзани биз мусулмонлар касалликларга фойдали бўлгани учун эмас, балки Аллоҳ таоло буюргани учун, унинг розилиги учун тутамиз!

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жуда қартайиб қолган киши рўза тутишга ожиз бўлса, оғзини очади ва ҳар бир тутмаган куни учун бир мискинга садақаи фитр миқдорида таом беради. Кейинроқ рўза давоми...

4229 21:13 / 29.05.2018
Рамазон Ислом тақвимига кўра тўққизинчи ой бўлиб, мусулмондан махсус рўзага, намозга ва руҳий тадаббурга боғлиқ, диний тиришқоқликни талаб қилади. Иш давоми...

4009 13:44 / 21.05.2018
Фитр садақаси садақаи фитр Рамазондан фитрга оғиз очиқлигига чиқиш муносабати билан берилгани учун ҳам шундай ном олган. Садақаи фитр иккинчи ҳижрий санада жорий давоми...

3693 17:19 / 31.05.2018
1322. Абу Айюб алАнсорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса, давоми...

6736 05:17 / 15 апрель