1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Тоҳирхон тўра

19:30 / 15.12.2022 1059 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тоҳиpxон тўpa 1900 йил Наманган шаҳри Сардоба даҳаси ҳозирги «Тўрақўрғон» кўчасида маърифатли хонадонлардан бирида таваллуд топди. Бобоси Яҳёхон тўра XIX аср охири ва XX аср бошларида яшаган Наманганлик таниқли олим, мутасаввиф шоир ва тариқат пешвоси сифатида машҳур бўлган зотдир.

Тоҳирхон тўранинг насл-насаби бир томондан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга, иккинчи тарафдан Зокирхўжа шайх ул-ислом ан- Намангонийга тақалади. Қиблагоҳи Ҳомидхон (1884-1947) тўра ва волидаи муҳтарамаси Турсунхон пошша ойим фарзандлари Солихон (1897-1943), Тоҳирхон (1900-1964), Ёсинхон (1905-1982) ва Анвархон (1927-1970) тўраларни илмли, зиёли қилиб тарбиялаб вояга етказдилар. Илмга муҳаббат қўйган Тоҳирхон тўра илк диний сабоқни, арабий-туркийдан хат саводини ота-онасида чиқазди. Сўнгра, машҳур мударрис ва ҳофизи Қуръон Абдуғафур қорида таълим олиб, ўспиринлик давридаёқ Қуръон Каримни ёд олган. Кейинчалик, амакиваччаси Собитхон тўра домладан дарс олиб, араб-форс тилларининг грамматикасини, шунингдек, тафсир, ҳадис ва фиқҳ каби илмларини пухта ўзлаштиради.

Тахминан 1930-1935 йилларда шўролар илмли кишиларни таъқиб қилишни бошлайди. Ўша пайтлари маҳалла оқсоқоли раиси бўлиб ишлаган Болтабой ака Мансуров Тоҳирхон тўрага: «Тақсир, сиздек қори ва муллаларни даҳрийлар қатағон, қувғин қиляпди. Шунга илтимос, иложи бўлса, бу жоҳилларнинг кўзидан нарироқ бирон чекка жойга бориб истиқомат қилиб турсангиз, вазият юмшагач яна қайтарсиз», деган эканлар. Бу гапни фаҳмлаган тўра домла Наманганнинг Тўрақўрғон туманига бориб, ўша ерда сал кам беш йил истиқомат қилиб қайтдилар.

Маҳалладошларининг ёд этишича, «урушдан кейинги қийинчилик даврида ҳазрат тўра домла маҳалладаги қўни-қўшни, ёр-биродарларига имкон даражасида ёрдам қилдилар. Айтишларига кўра, уларнинг ҳовлиларида катта ҳовуз бўлиб, маҳалла аҳли шу ердан сув ташиб ичишган экан. Ёз ойларида ҳовуз четига самовар ўрнатилиб, унда сув қайнаб турган. Ёнида эса доимо шиша идишда икки хил чой, тaxта чой (прессланган) ва қадоқланган чой бўлган. Маҳалладаги жуда кўпчилик, хусусан, бевалар, ҳожатманд қўшнилар самовардан чой дамлаб ёки қайнатилган сув олиб кундалик рўзғорга ишлатишган экан».

1950-56 йиллари шўролар жамиятдаги диндор ва уламоларни яна қайта таъқиб остига олишни бошлади. Натижада диний байрамлар, маросимларни ўтказиш, уларда иштирок этишни чеклади. Мавлид, хатми Қуръон, хатна тўйларида Қуръон тиловат қилиш, Рамазон ва Қурбон ҳайити, жума намози каби диний байрамлар ва маросимларни Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси назорати остида, унинг рухсати билангина ўтказиш тартиби белгилаб қўйилди. Ўзбошимчалик билан ушбу байрам ва маросимлар ўтказилса, унинг бошида турган имом ва уламоларга солиқ солиш ҳамда маъмурий чора кўриш белгиланган эди.[1]Бу каби солиқлар 320 сўмдан бир неча бор Тоҳирхон тўрага ҳам солинди. Зўрға кунини кўраётган тўра домла бир амаллаб солиқларни тўлади. Бироқ сиқилиш ва тазйиқлардан Тоҳирхон тўра домла юрак хуружи касаллигини орттириб олди. Шу касалликдан 1964 йили вафот этди.

Тоҳирхон тўранинг ўғиллари Жалолхон тўра: «Ҳовлимизга отам раҳматлини йўқлаб тез-тез олим кишилар, толиби илмлар келиб туришарди. Бир куни кимдир дарвозамизни тақиллатиб чақирди. Мен «лаббай» деб жавоб қилдим. Чиқсам, остонада замонамизнинг забардаст олими мулла Кароматхон эшон ва Шамсиддин қори домлалар туришибди. Салом-аликдан сўнг, “тўрам қаердалар”, дея сўрашди. Узр, отам уйда эмасдилар ҳозир айтиб келаман десам, ҳазрат эшон домла: «шошманг, қалам-қоғоз олиб чиқинг» - дедилар. Мен дарров уйга кириб сўраган нарсаларини олиб чиқдим. Бир пайт эшон домла қоғозга:

«Келиб эрди зиёрат ихтиёри,

Каромат эшон маъа Шамсиддин қори», -дея ушбу байтни ёзиб қўлимга бердилар. Бир пайт қаердандир отам етиб келдилар. Дарҳол икковларини уйга олиб кирдилар. Шу куни учовлон то хуфтон намозигача китоб кўриб, мутолаа қилишди» - дея эслайди фарзандлари.

Хабарларга кўра, раҳматли мулла Аҳмадали (Турғунмирза рангчи) домла тўрамнинг илмларидан баҳраманд бўлайлик деб беш йил давомида кунора «Сардоба»даги дўконларига Тоҳирхон тўрани олиб бориб, дўстлари Қодирхон тўра домла ва Носиржон қорилар билан дарс олиб, илм ўрганишди. Қизиғи, устоз келишлари билан Шомил оға исмли соатсоз уста (илмли, тақводор нўғай кишининг исми) дўкон атрофини қўриқлаб, уларни хавф-хатардан огоҳ этиб турган экан.

Илм олишдан тўхтамаган Тоҳирхон тўра шаҳримизнинг кўзга кўринган илм аҳллари мулла Абдусаттор махдум, Абдубанно махдум, Абдусамад қори (Ахси кўчалик), мулла Аббосхон домла (Даштбоғлик), Ҳомиддин қори, Муҳаммадали қори (Ахси кўчалик) ва Ёсинхон тўра домла сингари зиёлиларимизнинг ҳафтада бир маротаба бўладиган илм мажлисларида қатнашиб, у зотларнинг илму файзларидан баҳра олган.

Ҳалим ва тақводор Тоҳирхон тўра Ҳомидхон тўра ўғиллари 64 ёшларида вафот қилдилар. У зотни ҳам «Мангулик» қабристонига устозлари Абдулғофир қори ёнларига дафн қилинди. Ҳазрат Тоҳирхон тўра Сафияхон (1905-1991) ойим Икромхон (ваф.1926) тўра қизлари билан турмуш қуриб, улардан Жамолхон (1930- 1996), Жалолхон (1943) тўра исмли ўғил, Ҳалимахон (1939- 1977) ва Хадижахон (Тўхтахон ҳожи) (1948) пошша ойим исмли қизларни кўриб, вояга етказдилар.[2]Аллоҳ ўтганларимизни раҳматига олсин. Омин!

Мустақил тадқиқотчи Акрам Шарипов



[1] А. Салмонов. Ўзбекистонда совет ҳокимияти диний сиёсатининг фожиали оқибатлари.(1917-1991 йиллар). - Фарғона: ФарДУ, 2018. - Б. 115-116.

[2] Ушбу маълумотлар ҳофизи Қуръон Тоҳирхон тўра ўғиллари Жалолхон тўра билан суҳбат чоғида ёзиб олинди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Усмонжон қори Болтабоев 1886 йил Қўқон хонлиги ҳудудидаги Қашқар маҳалласи, ҳозирги Наманган вилояти Наманган шаҳри Саноат маҳаласи Машаддаги Эргашкан давоми...

1698 14:00 / 22.08.2022
биринчи мақола Онамнинг китобларни сотиб олишига ундаган нарса радиодаги эшиттириш бўлди. Унда марҳум Махмуд Аббос Аққоднинг1 олтмиш мингта китоб ўқигани давоми...

1859 15:00 / 15.11.2022
ШЕЙХ МУХАММАД САДЫК МУХАММАД ЮСУФ РАХИМАХУЛЛАХВсевышний Аллах сказал .Поистине, боятся Аллаха из Его рабов лишь ученые знающие, Сура Фатир, аят 28.Посланник давоми...

27465 15:54 / 09.11.2017
Ҳофиз Заҳабий .Маърифатулқурроилкибро аълаттабақоти валаъсор, ҳамда қорилар имоми, ҳофиз Ибн Жавзий .Ғоятунниҳоя фии табақотилқурро, китобларида 3951005 йили давоми...

1076 09:00 / 10.01.2022
Аудиолар

120593 11:58 / 10.10.2018
Фотолар

7052 09:50 / 18.04.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42186 14:35 / 11.08.2021