1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

Мўмин-мусулмон одам бир-бирини ёмон кўрмайди

16:00 / 13.03.2023 1887 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Жоним қўлида бўлган Зот ила қасамки, сизлар мусулмон бўлмагунингизча жаннатга кирмайсизлар. Бир-бирингизга муҳаббат қилмагунингизча мусулмон ҳам бўлмайсиз.


Саломни ёйинг, ўзаро муҳаббат қўясизлар.


Бир-бирингизни ёмон кўришдан сақланинг, чунки бу қирувчи нарса. Мен сизга у сочни қиради, демайман. У динни қиради».


Ушбу ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу дунё ҳаётининг қоидаси бўлиши лозим гапларни айтмоқдалар.


«Жоним қўлида бўлган Зот ила қасамки, Сизлар мусулмон бўлмагунингизча жаннатга кирмайсизлар».
Бу жумладаги маъно асосий қоидадир. Ҳеч бир банда мусулмон бўлмагунича жаннатга кирмайди. Мусулмон бўлиш учун Муҳаммад алайҳиссаломга юборилган динга иймон келтириб, унинг таълимотларига амал қилиш керак.


Шу билан бирга, яна битта шарт бор. Уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги жумлада баён қилганлар.


«Бир-бирингизга муҳаббат қилмагунингизча мусулмон ҳам бўлмайсиз».
Бир-бирига муҳаббатли бўлиш – мусулмонларнинг шиори. Биз бу ҳақиқатни яхши тушуниб олишимиз, мўмин-мусулмонларга нисбатан муҳаббатли бўлишимиз керак. Ўзаро муҳаббатли бўлиш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг навбатдаги таълимотларига амал қилиш керак бўлади.
«Саломни ёйинг, ўзаро муҳаббат қўясизлар».


Учратган ҳар бир диндошига салом бериш, тинчлик ва саломатлик тилаш ҳамма мусулмонлар ичида кенг ёйилгандагина уларнинг орасида муҳаббат ҳам собит бўлади.


Мазкур саодатларга эришиш учун бир нарсани қилмаслик керак.
«Бир-бирингизни ёмон кўришдан сақланинг, чунки бу қирувчи нарса. Мен сизга: у сочни қиради, демайман. У динни қиради».


Бир-бирингизни ёмон кўришдан доимо сақланинглар, чунки бу иш қирувчи нарса. У сочни қирмайди, у динни қиради. Дини қирилганнинг икки дунёси нима бўлиши ҳаммага аён.


Бир-бирини ёмон кўрадиганлар ўртасида муҳаббат бўлмайди. Муҳаббат бўлмас экан, мусулмончилик ҳам бўлмайди, қирилади. Бутун жамият таназзулга юз тутади, дин йўқолади. Мўмин-мусулмон одам эса бир-бирига ёмонлик қилмайди, бир-бирини ёмон кўрмайди.


«Одоблар хазинаси» китоби асосида тайёрланди

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. .Саъд ибн Убода Зарқийдан, у отасидан ривоят қилади.Мадинанинг масжидида Амр ибн Усмон ибн Аффон билан ўтирган эдим. давоми...

1631 13:30 / 19.02.2020
Анасдан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларнинг энг яхшиси, энг сахийси ва энг шижоатлиси эдилар. Бир кеча Мадина аҳли қўрқинчга тушди. давоми...

2064 09:00 / 17.11.2023
75. Рифоъа ибн Рофеъдан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Умар розияллоҳу анҳуга.Менга қавмингни тўпла,, дедилар.У қавмини тўплади. Улар Набий давоми...

1918 18:00 / 07.05.2019
Савбондан ривоят қилинади.Икки киши ўзаро уришиб қолиб, уч кундан ортиқ гаплашмай юрса ва улардан бирига ўлим етсаю, улар ўша ҳолатда бўлсалар, иккови ҳам давоми...

2117 19:05 / 13.12.2019