1445 йил 13 зулқаъда | 2024 йил 21 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

40-боб. Қавмнинг мавлоси уларнинг ўзидандир

18:00 / 07.05.2019 1929 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

75. Рифоъа ибн Рофеъдан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Умар розияллоҳу анҳуга:

«Менга қавмингни тўпла», дедилар.

У қавмини тўплади. Улар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эшиклари олдига келишганда Умар у зотнинг ҳузурларига кириб:

«Айтганингиздек, қавмимни тўпладим», деди.

Ансорийлар буни эшитиб қолиб: «Қурайш ҳақида ваҳий тушди шекилли», дейишди ва уларга нима дейилар экан деб, кимдир эшитиш учун, яна кимдир томоша қилиш учун келди.

Шу пайт Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқиб, тўпланганларнинг олдига келиб:

«Ичингизда сизлардан бошқа(қавм)лар ҳам борми?» деб сўрадилар.

«Ҳа, иттифоқдошларимиз, сингилларимизнинг ўғиллари ҳамда мавлоларимиз бор», дейишди.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Иттифоқдошларимиз ҳам, сингилларимизнинг ўғиллари ҳам, мавлоларимиз ҳам ўзимиздан. Эшитиб олинглар: менинг валийларим ичингиздаги тақводорларингиздир. Агар ана ўшалардан бўлсангиз, яхши. Аксинча бўлса, ҳолингизга бир назар солинг. Яна қиёмат куни одамлар амаллари билан келганда, сизлар гуноҳлар юкини ортмоқлаб келиб, юз ўгирилганлардан бўлиб қолманг», дедилар.

Сўнг: «Эй одамлар! – дея хитоб қилиб, икки қўлларини Қурайш узра кўтариб туриб: – Эй одамлар! Қурайш омонат аҳлидир. Ким уларга ноҳақлик қилса, Аллоҳ унинг бурнини ерга ишқайди», дедилар. Буни уч марта айтдилар».

Шарҳ: Мана шу ҳадисдан бир қавмнинг маволийлари ҳам улардан ҳисобланиши, масалан, улар учун аталган мажлисга маволийлар ҳам, сингилларнинг ўғиллари – жиянлар ҳам кириб ўтиришлари мумкинлиги айтилган.

Яъни насаб даъвоси бўлмаса ҳам, уларга оид йиғилиш ва мажлисларда иштирок қилсалар бўлар экан.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Раҳбар бир қавмнинг каттасига ўз одамларини тўплаш ҳақида фармон бериши жоизлиги.

2. Бир қавм билан алоҳида йиғин ўтказиш мумкинлиги.

3. Айтилган одамлардан бошқаларни мажлисга қўймаслик мумкинлиги.

4. Берилган топшириқнинг бажарилиш савиясини текшириб кўриш кераклиги.

5. Қавмнинг шартномадошлари, сингилларининг ўғиллари ҳамда мавлолари ўша қавмдан экани.

6. Тақводорлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг валийлари – дўстлари экани.

7. Тақводорлик яхши мақом экани.

8. Қиёмат куни яхши амаллар билан келишга, гуноҳлар юкини кўтариб келмасликка ҳаракат қилиш лозимлиги.

9. Қурайш омонатдор қабила экани.

10. Қурайшга қарши ёмонлик қилганлар қиёмат куни ёмон ҳолда қолишлари.

 «Одоблар хазинаси» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Ҳасандан ривоят қилинади.Ундан қўшнилар ҳақида сўрашди. Шунда у .Олдидан қирқ ҳовли, ортидан қирқта, ўнгидан қирқта, чапидан қирқта,, деди,.Шарҳ Шариат давоми...

1407 19:29 / 12.09.2019
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким мен айтмаган нарсани мени айтди деса, дўзахдан жойини олаверсин. Кимга бир мусулмон давоми...

1387 11:00 / 27.02.2023
Мужоҳиддан ривоят қилинади.Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳунинг олдида эдим. Унинг хизматчиси қўйнинг терисини шилаётган эди. Шунда у киши.Эй ғулом Қўйни сўйиб давоми...

2734 13:05 / 20.12.2019
Аввалги ҳадисларда қиз фарзандлар зикр қилинган бўлса, бу ҳадис сингилларни тарбиялаш ҳақида келган. Яъни отаона йўқ бўлган чоғда уларнинг ўрнини босишнинг фазли давоми...

2313 13:10 / 21.05.2019
Аудиолар

121683 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43130 14:35 / 11.08.2021