1445 йил 7 зулқаъда | 2024 йил 15 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Дунёдаги йирик ифторликлар

20:10 / 07.05.2019 4686 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рамазоннинг энг ёқимли фурсатларидан бири, кун бўйи рўза тутиб, чанқаб, ажру савобдан умидвор бўлган инсоннинг дуо ва зикрда ифторлик вақтини кутиб ўтиришидир. Рўзадорга ифтор қилиб бериш савобидан умидвор халқимиз Рамазон ойи келиши билан қариндош-уруғ, яқин-дўст биродарларини чорлаб, бир-бирларини ифторликка таклиф қилишга одатланганлар.

Зайд ибн Холид ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким рўзадорни ифтор қилдирса, унга ўшанинг ажрича ажр бўлур. Шу билан бирга, рўзадорнинг ажридан ҳеч бир нарса кам бўлмас”, дедилар”.

Имом Термизий ривоят қилган.

Дунёдаги энг йирик оммавий ифторликларда қатнашган рўзадорлар ҳақида маълумот қуйидагича:

1. Саудия Арабистони – Мадинаи Мунаввара. 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидлари бўлиб, ушбу Масжиди Набавийда 25000 рўзадор ифторликда қатнашган. Бу масжид ўзининг кўп минг кишилик ифторликлари билан ҳам оламда машҳурдир. Таомнома табиий сув, хурмо ва турли мевалардан иборат.

2. Эрон – Машҳад. Имом Ризо зиёратгоҳи майдонидаги ифторлик. Ҳозир бўлган рўзадорларнинг адади – 12000 кишидан ортиқ.

3. БАА – Абу Даби шаҳри. Шайх Зайд масжидидаги йирик ифторлик.

Қатнашувчилар 22000–25000га яқин киши иштирок этган. Махсус оқ чодирлар тикилиб, дастурхон тузатилади ва ифторликларни полиция назорат қилиб, тартибга солиб туради. Тиббий хизмат вакиллари ҳам хизматда шай туради.

4. Маккаи мукаррама – Масжидул Ҳарамдаги ифторлик.

Жаҳондаги энг йирик ифторлик дастурхони. Айрим йилларда ифторлик дастурхонларининг умумий узунлиги 12000 метр, яъни 12 километргача чўзилган экан.

5. Деҳли – Ҳиндистон. Жума масжидидаги ифторлик.

 140 миллиондан ортиқ мусулмон истиқомат қиладиган мамлакатда ифторлик кичик бўлиши ҳам мумкин эмас.

6. Татаристон – Қозон шаҳридаги “Казань арена” даги ифторлик. Ушбу ифторликда 10000 ортиқ рўзадорларнинг иштироки кузатилган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ислом илм дини бўлиб, илм ислом тарафтадир. Аввал ғарбликлар Исломни ҳам бошқа динлар каби, илмга қарши қўйдилар. Аммо Исломда ҳаммаси бошқача бўлиб чиқди. Илм давоми...

3156 15:30 / 26.06.2019
Ибодатларнинг энг асосийси, энг улуғи, энг аҳамиятлиси намоздир. Намоз арабчада .солат, дейилади, луғатда .яхшиликка дуо, деган маънони англатади. Шариатда эса давоми...

3894 12:40 / 19.04.2019
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қилиш ва у зотни улуғлаш диндан бўлиб, ибодат саналар экан, у ҳолда ибодатнинг ўрни қалб, тил ва тана давоми...

1202 15:00 / 28.10.2020
Қадимда Журайж деган бир обид бор эди. У узлатга чекинган бўлиб, доим ўз ҳужрасида ўтирар эди. Бир куни у намоз ўқиётган эди, онаси келиб, .Журайж, деб ўғлини чақирди. давоми...

3183 08:00 / 05.09.2020
Аудиолар

121372 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42877 14:35 / 11.08.2021