1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

69-боб. Озор бериб, қўшнисини кўчишга мажбур қилган киши

19:05 / 13.12.2019 2117 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савбондан ривоят қилинади:

«Икки киши ўзаро уришиб қолиб, уч кундан ортиқ гаплашмай юрса ва улардан бирига ўлим етса-ю, улар ўша ҳолатда бўлсалар, иккови ҳам ҳалокатга учрабди. Кимки қўшнисига зулм қилса, қаҳр кўрсатиб, қўшнисини кўчиб кетишга мажбур қилса, у албатта ҳалок бўлибди».

Шарҳ: Уришиб қолган икки шахсдан бири гапириб, иккинчиси гаплашмаса, ўша гаплашмагани ҳалокатга учрар экан.

Иккови ҳам душманликда бардавом бўлиб, бир-бирини кечирмай, узр сўрамай ўлиб кетса, иккови ҳам ҳалокатга учраб, дўзахга тушар экан.

Қўшнисига зулм қилиб, унга қаҳр кўрсатиб, кўчиб кетишига сабаб бўлган ёмон қўшни ҳам ҳалокатга учраши, қиёмат куни оқибати ниҳоятда ёмон бўлиши шубҳасиз экан.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Икки киши ўзаро уришиб қолганда уч кундан ортиқ гаплашмай юришлари мумкин эмаслиги.

2. Уришиб қолганлардан бири гапириб, бошқаси гапирмаса, гапирмагани ҳалокатга учраши.

3. Агар иккови ҳам бир-бирига гапирмай, гина сақлаб юриб вафот этса, иккови ҳам ҳалокатга учраши.

4. Қўшнисига зулм қилиб, қаҳр кўрсатиб, уни кўчиб кетишга мажбур қилган кимса албатта ҳалок бўлиши.

«Одоблар хазинаси» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдурраҳмон ибн Абзадан ривоят қилинади.Довуд .Етимга нисбатан меҳрибон отадек бўл. Билки, албатта, нимани эксанг, шуни ўрасан.Бойликдан кейин келган фақирлик давоми...

1678 19:00 / 12.02.2020
Аллоҳ таолонинг охирги ва мукаммал дини, қиёматгача боқий қолувчи дини, инсониятга икки дунё саодат йўлини кўрсатиб берувчи дини Исломда отаонага яхшилик қилишга давоми...

1185 10:00 / 01 май
Амр ибн Муъоз Ашҳалий момосидан ривоят қилади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга .Эй мўмина аёллар Сизлардан ҳеч бир аёл зинҳор ва зинҳор қўшни аёлга давоми...

2005 11:20 / 23.11.2019
Ўзлари муҳтож бўла туриб, муҳожирларга ёрдам қўлини узатган ансорлар ҳақида Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилган .Улардан аввал бу диёрда ва давоми...

2710 14:00 / 12.07.2022