1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Осмонлару ернинг мероси Аллоҳникидир

16:00 / 01.03.2023 3592 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎﰏ ﰐ ﰑ ﰒ ﰓ ﰔ


«Аллоҳ Ўз фазлидан берган нарсага бахиллик қиладиганлар буни ўзларига яхшилик деб ҳисобламасинлар. Аксинча, бу уларга ёмонликдир. Қиёмат куни бахиллик қилган нарсалари ила бўйинлари ўралур. Осмонлару ернинг мероси Аллоҳникидир. Ва Аллоҳ қилаётган амалларингиздан ўта хабардордир» (Оли Имрон сураси, 180-оят).

Ислом дини таълимоти бўйича, инсоннинг қўлидаги мол унга Аллоҳ Ўз фазлидан берган омонатдир. Шунинг учун у мазкур молни унинг ҳақиқий эгаси – Аллоҳнинг розилиги йўлида сарфлаши керак. Аммо бахиллик қилиб, Аллоҳнинг йўлида сарфланмай, тўпланган мол эгасининг кўзига яхши бўлиб кўрингани билан, аслида яхшилик бўлмайди. Ким бахиллик билан тўплаган молини яхшилик деб ҳисобласа, нотўғри ўйлаган бўлади.

«Аллоҳ Ўз фазлидан берган нарсага бахиллик қиладиганлар буни ўзларига яхшилик деб ҳисобламасинлар. Аксинча, бу уларга ёмонликдир».

Бандачилик. Сиртдан қараганда, бахиллик гўё молни муҳофаза қилади. Тарқалиб, йўқ бўлиб кетишидан асрайди. Лекин мол бу беш кунлик дунёда тўпланади, агар ўлиб кетса, қолади. Қолганда ҳам, бахиллик ила тўплангани учун бало-офат бўлиб қолади.

«Қиёмат куни бахиллик қилган нарсалари ила бўйинлари ўралур».
Бу ўралиш қандай бўлишини ҳадиси шарифдан билиб олишимиз мумкин.

Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳи Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий алайҳиссалом:
«Аллоҳ кимга мол берса-ю, у закотини бермаса, қиёмат куни мол унга кўзойнакли улкан илон бўлиб кўринади ва бўйнига ўралади. Сўнгра икки чеккасидан тишлаб туриб, «Мен молингман, мен сен тўплаган хазинангман», – дейди», – дедилар. Кейин «Аллоҳ Ўз фазлидан берган нарсага бахиллик қиладиганлар буни ўзларига яхшилик деб ҳисобламасинлар» оятини охиригача ўқидилар».
Ибн Жарир раҳматуллоҳи алайҳи ривоят қилган бошқа бир ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир киши ўз қариндошига келиб, Аллоҳ унга берган фазлдан беришини сўраса-ю, у бахиллик қилиб, бермаса, албатта, жаҳаннамдан катта илон чиқиб, тили билан ялаб-ялаб, бўйнига ўралур», – деганлар.
Ҳа, инсон қанчалик узоқ яшамасин, қанчалик кўп мол тўпламасин, барибир бир куни келиб ўлади ва молу мулкини тарк этади.

«Осмонлару ернинг мероси Аллоҳникидир».
Ҳамма-ҳаммаси Аллоҳга қолади. Ҳеч бир инсон дунёга устун бўлмайди.

«Ва Аллоҳ қилаётган амалларингиздан ўта хабардордир».
У Зот ким бахил, ким бахил эмаслигини жуда ҳам яхши билиб туради.


«Тафсири Ҳилол» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади .Ва уни англамасликлари учун қалбларига пардалар ва қулоқларига оғирлик қилиб қўйдик. Қачон Қуръонда Роббингнинг давоми...

382 19:00 / 16 апрель
Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасида шундай марҳамат қилади Ҳеч бир жон Аллоҳнинг изнисиз ўлмас. Ёзилган ажал ўлароқ. Ким бу дунёнинг савобини истаса, унга давоми...

3179 16:09 / 03.11.2018
Аллоҳ таоло Ўзининг каломида шундай марҳамат қилади .Ўз бандасини кечаси Масжидул Ҳаромдан атрофини баракали қилганимиз Масжидул Ақсога давоми...

944 19:00 / 12.12.2023
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади .Барчага ndash манавиларга ҳам, анавиларга ҳам Роббингнинг атою неъматларидан чўзамиз. Роббингнинг атою неъматлари давоми...

1111 19:00 / 06 февраль