1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Эҳ, бу телефон деганлари...

17:17 / 02.11.2022 1074 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Телефон деганлари аллақачон шайтоннинг чалғитувчи ўйинчоғига  айланиб бўпти. Аввалари бу матохга унчалик эътибор қилмаган эканман, умра сафарига боргач бунга юз фоиз ишонч ҳосил қилдим. Шайтони лаин телефон орқали зиёратчиларни  хоҳлаган ноғорасига ўйнатяпти. Ҳа, шайтон муқаддас саналган икки ҳарамда, одамларни очиқдан очиқ, бемалол йўлдан уряпти. 

  Барака топкур умрачиларимиз меҳмонхона фаесида уйдагилари, қуда-андалари, ёри дўстлари билан телефон орқали гаплашиб чарчашмайди. Набираларини телефон орқали эркалатишадими-ей, ғойибона ўпишадими-ей. Яна гап орасида бу ерда совға саломлар қимматлигини, ўзимизда арзонлигини айтиб, нимадан қанча олиш кераклигигача айтишади. Қаерга, нимага келганини баъзилар унутиб ҳам қўйишган.  Оёғингни тагига сўйиш учун етмиш килолик қўй олдим, худойига эллик кило лазер етар каби гаплар.

Айниқса, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига саломга кирадиганларнинг деярли ҳамманинг қўлида телефон. Хаёллари ибодатда эмас, балки бу ердаги манзараларни  яқинларига тўғридан-тўғри узатиш.  Иккита учта калла бир бўлиб, суратга тушишлар. Битталарининг бўйи новча экан телефони бошқалардан баландда кўринади. Телефонида  битта хушрўй аёлнинг сурати кўриниб турибди.  Хотини бўлса керак. Ҳойнаҳой тасвирни унга жўнатяпти. Буёқдаги номахрамларнинг кўзи суратда. Даюсона бир ҳолат. Яхшики, битталари телефон эгасига яқин бориб билар экан, суратни ўчирди. Телефон эгаси шундай қилишни билмаса керак-да...

Хуллас, умра ва ҳажга борувчилар телефонларини ё уйда ё меҳмонхонада қолдирганлари маъқулга ўхшади. Шунда озгина бўлса ҳам шайтондан ғолиб келган бўлармидик? Хўш, бу гапларга сиз нима дейсиз?

Эркин Малик

Муаллиф
Эркин Малик
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Онамни йўқотгач, қалб шодлигидан маҳрум бўлганман. Фурсат қўлдан кетмай туриб, оналарингиз билан яшаш бахтидан баҳраманд бўлинг...Ҳаётимнинг дастлабки даврида давоми...

1803 11:00 / 09.01.2022
Яхши кўрган инсонингизни қадрлашингизнинг, унга ғамхўрлик қилишингизнинг энг афзал йўли mdash бу унга охирати учун фойдали бўлган китоб ҳадя қилишингиздир. Сиз давоми...

1235 09:00 / 25.01.2023
Ҳофиз ибн Ҳажар Мақдисий қозилар қозиси мансабига ўтирди. Бир куни у қозиликка ҳашаматли жамоа билан, гўзал кўринишда йўлга тушди. Ўшандаги унинг мавқесини давоми...

2595 14:00 / 17.06.2022
Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳумо оталари билан бирга Мадинага, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг зиёратларига отланишди. Қурайш кофирлари уларни йўлда давоми...

2356 10:54 / 14.01.2022
Аудиолар

121513 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43000 14:35 / 11.08.2021