1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Бу урф-одат ёки расм-русум эмас

20:30 / 01.11.2022 1346 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мўмина қиз, инсоният учун яратилган энг хайрли умматнинг қизи, Аллоҳнинг ҳукмига итоат этишда энг олдинги сафда бўлганидир. Ўраниш мўмина қизга Аллоҳнинг буйруғи. Бу урф-одат ёки расм-русум эмас. Мўмина қиз азонни эшитиб, таҳорат олгач, намоз ўқиётганида нимани ҳис этса, танасини ёпганида ҳам шу ҳиссиёт билан туриши керак. Қиз бола: «Мен Роббим учун намоз ўқийман», деганидек «Раббим учун ўранаман» деб айтиши керак. Ана шу қиз ота-онасини дўзах ўтидан асраб, уларнинг қўлидан ушлаб, жаннатга олиб боради. Бир ўзи учта эркакка тенг қиз ёки она бу туйғу эгасидир. Бу шунчаки бир иш эмас, балки ер ва осмон орасидаги бўшлиқни тўлдирувчи ғайратдир. Шунинг учун «Намоз ўқи ва ўран» буйруқлари унинг кўз олдида тенг ўринда туради.

Аллоҳнинг буйруғи дейиш, мўминнинг эътироз билдира олмаслигини билдиради. Мўмин эътироз билдирилмайдиган нарсага тамоман таслим бўлади. Мўмин киши учун иймон мана шундай ўлчовдир.

Ушбу асрда яшаётган қизлар қуйидаги саволга жавоб беришлари керак. Мўмина қиз Аллоҳнинг буйруғи дея эътироз билдирилмайдиган нарсани ўзининг кўнгилхушлигига мослаб, гўёки эътирозсиз итоат қилгандек бажариши мумкинми? Аллоҳнинг «Ўранинг» деган буйруғига бир гуруҳ одамлар итоат этмай, Унинг белгилаган чегарасидан чиқишади. Умуман қабул қилишмагани ёки бу масалада эътирозлари бўлгани учун улар буни қилишмайди ва чегарадан ўтишади. Бошқа бир гуруҳ одамлар, яъни мўминлар дўзах оловидан қўрқишгани ёки атрофдагилардан истиҳола қилишгани сабаб, «Ўрансам ўрана қолай» дейишади, лекин буни буюрилганидек эмас, балки ўзларининг кўнгиллари тусаган шаклда амалга оширишади. Буни итоаткорлик дейиш мумкинми? Қизнинг ўранишидан мақсад кўзи тушган киши унга кўзлари тикилиб қолмаслигини таъминлашдан иборат. Масалан, ўранган қиз ўранмаган ҳолатига нисбатан янада жозибали ва қараган кўзнинг эътиборини тортадиган бўлса, бундай ташқи кўриниш билан у қиз нимага эришади? Буни ўраниш дейиш мумкинми?

 (Давоми бор)

Муаллиф: Нуриддин Йилдиз

Маҳмуд Маҳкам таржимаси

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Мусо дарёда оқиб кетгач онасининг қалби бўмбўш бўлиб қолди. Агар Биз .Мусони ўзингга қайтарурмиз,, деган ваъдамизга имон келтиргувчилардан бўлиши учун унинг давоми...

1836 17:00 / 06.01.2021
Аёлларнинг вакиласи Умму Салама онамиз аёлларнинг ўзларига хос ҳассослик билан масалани яна ойдинлаштиришни ирода қилиб.Ундай бўлса, оёқлари очилиб қолади,, давоми...

4066 14:20 / 18.09.2019
Менинг муборак қизим, бутун оламни қамраган ва таъминлаган Аллоҳнинг раҳматига мазҳар бўлишингни тилаган ҳолда саломларимни йўллаб қоламан. Қайтақайта давоми...

2243 15:00 / 20.01.2022
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Эй Умму Ҳоний Сен ҳимоя этганингни биз ҳам ҳимоя этамиз, сен омонлик берганингга биз ҳам омонлик берамиз,, деб марҳамат давоми...

1778 19:58 / 15.07.2020