1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Футбол дарвозабони билан боғлиқ машҳур воқеа

14:00 / 29.05.2022 5412 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Англиялик машҳур футбол дарвозабони Сэмюэл Бартрэмнинг футболчилик фаолиятида қизиқ воқеа юз берди. 1937 йил 25 декабрь куни «Челси»га қарши «Стемфорд Бридж» футбол майдонидаги ўйинда қалин туман қоплаган эди. Икки жамоа ўртасида ўйин бошланди ва кўп ўтмай ушбу ўйин бекор қилинди. Бунга сабаб эса юқорида айтиб ўтганимиздек майдонни қалин туман қоплаган эди. Икки жамоа аъзолари майдонни тарк этдилар. Фақат дарвозабон бундан мустасно эди. Чунки у трибунада ўтирган мухлисларнинг шовқини туфайли ҳакамнинг ҳуштагини эшитмаган эди. Дарвозабон тахминан 15 дақиқа мобайнида бутун диққат эътиборини ўйинга қаратган ҳолда ҳушёрлик билан қўриқчиликни давом эттирар эди. Орадан бироз вақт ўтиб, полиция ходими келди ва унга ўйин тўхтатилганининг хабарини берди. Шунда дарвозабон: «Мен жамоадошларимни қўриқлаб турсаму, улар мени эсдан чиқаришгани мени маҳзун қилди. Биз анча вақтдан бери ҳужум қиляпмиз деб ўйлаган эдим», деди.

Хулоса

Биз қанчадан-қанча вақтимизни сарф этиб, баъзи одамларни қўриқласагу, улар бизни шу ҳолда ташлаб кетсалар.

Қанчадан-қанча шахсларни ҳимоя қилсагу, илк келишмовчилик юз берганда улар бизга ҳужум қилсалар.

Айрим шахсларни деб, ҳаётимизни қурбон қилсагу, аммо ўша шахслар бизнинг қурбонлигимизга арзимаслиги кейин маълум бўлиб қолса.

Сизни ҳимоя қилаётган, қўриқлаётган, қўллаб-қувватлаётган кишиларни унутманг, уларни танимаганга олманг. Агар шундай шахсларни қўлдан бой берсангиз ҳаёт мусобақасида мағлуб бўласиз.

Манба: «Ҳар куни сизни қизиқтирадиган маълумот» саҳифаси

 

Арабчадан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ислом оламида, хусусан, Саудия Арабистонида яқиндагина содир бўлган нохуш воқеалар порахўрлик масаласи ўта муҳимлигини кўрсатиб берди.Порахўрлик дунёнинг давоми...

7112 18:23 / 18.12.2017
Албатта Аллоҳ таоло тақводор бандага шундай фаросат ато этадики, у билан одамлар орасида бўлсин, ёлғиз бўлсин, бир кишига қараб уни ёлғончи ёки ростгўй эканини, давоми...

4681 09:00 / 24.08.2021
Дўстинга қарз беришдан олдин яхшилаб ўйлаб кўр. Чунки баъзи ҳолатларда дўстдан ҳам пулдан ҳам айрилишинг мумкин.Хотиранга кўп ҳам ишонаверма Эшитган, ўқиган, давоми...

2149 14:00 / 31.03.2022
Россия киноусталари томонидан ишланган .Текинхўрлар, .Паразиты, ҳужжатли илмийоммабоп фильмни кўргач, сиз азиз ўқувчиларимиз билан ушбу фильмдан олган давоми...

3620 12:30 / 08.07.2021