1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Ҳикматлар хазинаси

14:00 / 31.03.2022 2162 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дўстинга қарз беришдан олдин яхшилаб ўйлаб кўр. Чунки баъзи ҳолатларда дўстдан ҳам пулдан ҳам айрилишинг мумкин.

***

Хотиранга кўп ҳам ишонаверма! Эшитган, ўқиган, кўрган нарсаларингни қоғозга ёзиб қўй!

***

Уй сотиб олаётганингизда уч муҳим нарсага эътиборли бўлинг!

Жойлашаган ўрнига;

Жойлашган ўрнига;

Жойлашган ўрнига.

***

Бирор кишини ишга ёнласангиз ишни тугатмай туриб ҳақини берманг!

***

Жуфт танлаётганингизда ўзингизга эътиборли бўлинг! Чунки саодатингиз ёки бахтсизлингизнинг 90%га шу хотин сабаб бўлади.

***

Эртага яхши ғайрат билан ишламоқчи бўлсангиз, бугун вақтида ухланг!

Бошқа иш топмай туриб ишингизни ташламанг!

***

Дўстингиздан машинани олиб турган бўлсангиз қайтараётганда ёқилғисини тўлдириб беринг! (Агар имконингиз бўлса бировдан нарса сўрашга одатланманг!)

***

Телефон ҳаётингизнинг энг гўзал лаҳзаларини барбод қилишига йўл қўйманг! Унутманг, телефон сизнинг роҳатингиз, хизматингизни бажариб, узоғингизни яқин қилиши учун ишлаб чиқарилган.

***

Онангиз сизга «Бу ишинга ҳали пушаймон бўласан», деб айтаётган бўлсалар, кўп ҳолларда сиз ўша ишга чиндан ҳам пушаймон бўласиз.

***

Шижоатли бўлинг, агар бўла олмасангиз унда ўзингизни шижоатли қилиб кўрсатинг. Бирорта инсон буни фарқига бормайди.

***

Яхши китобни учратиб қолсангиз, ҳозир мутолаа қилмасангиз ҳам сотиб олаверинг.

***

Уч марта муваффақиятсизликка учраган киши билан шерикчилик алоқаларини боғламанг!

***

Фарзандларингиз ўн олти ёшга етганда уларни меҳнатга ўргатинг. Агар ундан аввалроқ қизиқтира олсангиз яна яхши.

***

Эшитган ҳамма нарсангизни тасдиқлайверманг. Қўлингиздаги ҳамма пулни инфоқ қилаверманг!

***

Охири йўқ баҳсларни бас қилинг, саломатлингизни ўйланг!

***

Баҳс мунозара пайтида ўзингизни ҳамма нарсани билувчи, хато қилмайдиган олим деб ҳисоблаб олманг. Агар шундай қилсангиз, кўпчилик сизни ёқтирмай қўяди. Хато қилганда уни тан олишни ва узр сўрашни ўрганинг!

Аллоҳ таоло ушбу ҳикмат ва насиҳатлардан фойда олишимизни насиб этсин. Омин!!!

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Инсон оғзидан чиқадиган ҳар бир сўз омонатдир. У ёки рост, фойдали ва маъноли ўлароқ кўплаб савоб ва ажрларга сазовор бўлади. Ёки жуда ҳам ёмон, маънисиз, ботил давоми...

3490 17:24 / 11.12.2017
Китоб холис суҳбатдош, тўғрисўз ва содиқ дўст. Сиздан малолланмайдиган ҳамроҳ. Молдунёингиз уни қизиқтирмайди. Ичингиздаги сирларингизни ялтоқилик билан билиб давоми...

3005 11:00 / 18.04.2022
Шариат таълимотларига мувофиқ ўтказиладиган маросимларнинг барчасида кўплаб ижтимоий, ахлоқий, диний ва бошқа фойдалар бордир. Ушбу маросимлар орқали давоми...

10644 18:26 / 07.02.2018
Ислом маданиятида мусулмонларга покиза бўлиш билан бирга, юксак дидли бўлиш ва атрофмуҳитни ифлос қилмаслик ҳамда кишилар соғshyлиғига зарар етказувчи давоми...

4127 16:00 / 02.09.2021