1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Дўстларингиздан ортда қоляпсизми?

11:00 / 28.05.2022 4277 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло ҳар бир ишни қачон бўлишини олдиндан белгилаб қўйган. Биз бандалар Аллоҳ ирода қилган нарсани амалга оширувчилармиз.

Дўстларингиз уйланиб, фарзандли бўлиб, сиз ҳали ҳам бўйдоқмисиз? Маҳзун бўлманг, сиз кеч қолмадингиз, Аллоҳ таоло сиз учун белгилаб қўйган вақтдасиз.

У ирода қилган ватқда уйланасиз.

У ирода қилган вақтда фарзандли бўласиз.

У ирода қилган вақтда ишга жойлашасиз.

Бир бўйдоқ йигит йигирма ёшда уйланди, аммо орадан ўн йил ўтиб фарзандли бўлди, бошқа бир йигит ўттиз ёшда уйланди, орадан бир йил ўтиб фарзандли бўлди. Бир қиз йигирма икки ёшида турмушга чиқди, эрининг ахлоқи ёмонлиги сабаб батхсиз бўлди. Бошқа бир қиз ўттиз тўрт ёшида турмушга чиқди, эрининг ахлоқи гўзал бўлгани сабаб бахтиёр ҳаёт кечирди. Бир йигит университетни йигирма икки ёшида тамомлаб, беш йил иш излаб юрди. Бошқа бир йигит эса йигирма етти ёшида ўқишни тамомлаб, дарҳол орзусидаги ишга кирди. Бир йигит йигирма беш ёшида корхона раҳбари бўлди ва қирқ беш ёшида вафот этди. Бошқа бир киши эллик ёшида корхона раҳбари бўлди ва тўқсон ёшида вафот этди. Баъзан сизнинг кўзингизга бошқалар сиздан ўзиб кетаётган ёки ортда қолаётган бўлиб кўринади. Аслида эса сиз ҳеч кимдан олдинда эмассиз ва айни пайтда ҳеч кимдан орқада ҳам эмассиз. Аллоҳ таоло сизга белгилаб берган вақтда муайян ишни бажараётган, бирор нарсага эришаётган бўласиз. Фақат Аллоҳ таоло Ўзи фарз қилган, вақтини ҳам тайинлаб берган ибодатларни вақтида бажариб юрсангиз ҳаётингизда, пулингизда, оилангизда барака бўлади. Бу ибодатларга намоз, закот, рўза, ҳаж, силаи раҳм, фарзанд тарбияси, ота-онага яхшилик қилиш кабиларни мисол қилиш мумкин. Замон Аллоҳ таолонинг қўлидаги нарсадир. У Зот уни хоҳлаганидек тасарруф қилади.

Уйланишингиз (сизнинг наздингизда) кечикаётган бўлса, бу ҳам сиз учун хайрлидир. Эҳтимол, баъзи оғайниларингизга ўхшаб йигирма ёшингизда уйлансангиз, оиланинг раҳбарлигига муносиб бўла олмассиз, аёлингизнинг қадрига етмассиз. Сиз оилапарвар, аёлга зулм қилмайдиган мақомга етганингизда Аллоҳ таоло оила қуриш бахтини ато қилар. Фарзанд кўришингиз ҳам (сизнинг наздингизда) кечикаётган бўлса, бу ҳам сизнинг фойдангизга бўлаётган, сиз эса буни сезмаётган бўласиз. Эҳтимол, ҳозир фарзандли бўлсангиз уни тарбия қилолмассиз, ахлоқсиз бўлиб етишар. Фарзанднинг қадрига етадиган, унинг шукрини адо этадиган, тарбия ишига масъулият билан ёндашадиган ва фарзандингизни солиҳ-солиҳа қилиб тарбиялайдиган бўлганингизда Аллоҳ таоло сизга фарзанд неъматини ато қилади. Бошқа дунёвий ишларингизни ҳам шу тарзда мисол қилиб кўринг. Ўзи аслида, инсон олти нарсани: намозни вақтида адо этиш, жанозани тезлатиш, тенги топилган йигит-қизни уйлантириб, турмушга бериш, қарзни узиш, меҳмонни икром қилиш ва гуноҳдан тавба қилишга тезроқ ҳаракат қилиши керак.

Аллоҳ таоло барчамизнинг гуноҳларимизни мағфират этсин, иймонимиз нурини зиёда айласин, Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин. Омин.

Араб тилидан таржимон: Нозимжон Ҳошимжон 

Муҳаррир: Абдулазиз Раҳим

Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қадимдан охират уламолари қандай бўлишлари кераклиги ҳақида баҳслар бўлиб келган. Улардан баъзиларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.Олим қоидага мувофиқ иш давоми...

2509 12:30 / 07.11.2019
Илм талабида юришнинг муҳим омиллариndash Ниятингда ихлос бўлсин, Аллоҳ розилиги учун ўзингдан ва умматингдан жаҳолат, билимсизликни кетказиш мақсадида таълим давоми...

1789 11:55 / 28.03.2022
Ёши саксонга борган отахон кунларнинг бирида сийдик тутилиши касаллигига чалинди. Ўғиллари уни шифохонага олиб боришди. Аллоҳнинг фазли билан шифокор муолажа давоми...

2783 09:30 / 20.03.2022
Намознинг фарз, вожиб ва суннатлари борлиги маълум. Шунингдек, намознинг руҳи ҳам бўлиб, у ният, ихлос, хушуъ ва қалб ҳозирлигидан иборат.Аввал ҳам таъкидлаб давоми...

2557 10:04 / 13.12.2019