1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Тасодифан рўй берган воқеа умумий қоида бўла олмайди

09:00 / 28.05.2022 2494 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Милоддан аввалги учинчи асрда яшаб ўтган Хитойлик файласуф Хан Фей Цзи айтади:

«Сонгда бир деҳқон бўлиб, у ўзининг даласида ер ҳайдаб деҳқончилик қилар эди. Унинг ерининг қоқ ўртасида жуда катта дарахт бор эди. Бир куни ёввойи қуён тез югуриб келиб ўша дарахтга урилди ва бўйни синиб ўлди. Деҳқон осон топилган таомдан жуда хурсанд бўлди. Шу лаҳзадан бошлаб омочини бир четга ташлаб дарахтга бошқа бир қуён келиб урилишини кута бошлади. У жуда узоқ вақт кутди. Ишламагани учун даласига талофат етди. Аммо бирорта қуён келиб дарахтга урилмади. Одамлар уни масхара қила бошлашди. Унга «қуён кутувчи» дея лақаб қўйишди!».

Аслида «тасодиф» деган сўзни унчалик ёқтирмасамда, бир марта тасодифан рўй берган воқеа умумий қоида бўла олмайди. Мисол учун сиз ишга кетаётиб йўлдан ҳамён тўла пул топиб олсангиз ва у пул сизнинг кундалик топадиган даромадингиздан кўп бўлса дарров ишдан бўшаманг. Ҳар куни ўша йўлларга бориб ҳамён тушишини кутиб термилиб ўтирманг!

Бу дунё сабаблар дунёсидир. Оқил инсон қўлидан келганича сабабларни тутиб ишончини Аллоҳга боғлайди. Сабабларни ташлаб ишончни Аллоҳга боғлаш эса Аллоҳнинг борлиқдаги қонунини нотўғри англашдир!

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижрат қилмоқчи бўлганларида ўзларига йўл кўрсатувчини ҳамроҳ қилиб олган эдилар. Агар кимдир иймони ва ақидасини сабаб қилиб кўрсатиб моддий сабабларни тарк қилиши лозим бўлганида эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тарк қилган бўлар эдилар. Башариятдан ҳеч бир кишининг иймон ва ишончи Набий алайҳиссаломнинг иймон ва ишончлари каби бўлмаган!

Уҳуд жангида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир эмас, икки қават совут кийдилар. Аслида у киши совут ўлимни қайтара олмаслигини билар эдилар. Аммо сабабларни тутиш Аллоҳга бўлган таваккулнинг энг юқори чўққиси эканлигини, сабаблар таваккулга зид эмаслигини Набий алайҳиссалом яхши билар эдилар!

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Бахт, сўзи Қуръони Каримда қуйидаги икки ўриндан бошқа ерда зикр қилинмаган.Биринчиси .У келган кунда ҳеч бир жон гапира олмас. Магар У зотнинг изни ила гапирур. давоми...

2679 08:40 / 25.07.2021
Ризқ талаб қилишга чақирилган биринчи кишиРизқ талаб қилиш масаласига келсак, унга биринчи чақирилган ва унинг учун тадбири кўрилган киши Одам алайҳиссаломдир, давоми...

3837 18:06 / 18.09.2017
Машҳур қироат имомларидан бири имом Кисоий роҳимаҳуллоҳ 40 ёшигача қўй боқиб юрган. Кунлардан бир куни у қўй боқиб юрганида боласини Қуръон мадрасасига юбораётган давоми...

1419 10:00 / 15.01.2022
Мўғулларнинг Бағдодга киргандан сўнг қилган энг ёмон иши китоб ва кутубхоналарни ёққани ва дарёга ташлаганидир.Бағдод бир неча йиллардан сўнг қайтариб олинди. давоми...

1634 11:00 / 03.10.2021