1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Ҳали ҳам кеч эмас

10:00 / 15.01.2022 1418 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Машҳур қироат имомларидан бири имом Кисоий роҳимаҳуллоҳ 40 ёшигача қўй боқиб юрган. Кунлардан бир куни у қўй боқиб юрганида боласини Қуръон мадрасасига юбораётган онани кўриб қолади. Бола «бормайман» деб хархаша қилаётган эди.

Онаси унга деди:

- Сен албатта Қуръон ҳалқасига бориб таълим олишинг керак. Акс ҳолда мана бу чўпонга ўхшаб қоласан!

Кисоий буни эшитиб: «Ҳали мен инсонларга мисол қилинадиган бўлиб қолдимми?!», дея қўйларини сотиб юборади. Сўнгра илм олишга киришиб луғат ва қироатда етук имом бўлади. Уни инсонлар илмда ва олийҳимматли бўлишда мисол қила бошлашади.

Агар инсонлар ўзи учун чиқарган қарорлари иймон ва иродада собит бўлса, унинг вақтлари бесамар кетмайди.

Абдулқодир Полвонов саҳифасидан фойдаланилди.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тақсит савдоси.Тақсит, сўзи луғатда бўлиббўлиб тўлаш маъносида бўлиб, шаръий истилоҳда савдо молини нақд қилиб, баҳосини насия қилишга айтилади. Бунда савдо давоми...

9809 17:33 / 29.03.2018
Ҳудҳуд сассиқпопушак Сабаъ қавмидан қайтиб келганида, у ерликларнинг тараққий топиб, ривожланиб кетгани, шаҳарлари гуллабяшнаб, обод бўлиб кетгани ҳақида давоми...

4046 11:00 / 17.07.2021
Бир подшоҳ бир киши қўлига сават тутқазиб .Ушбу боғдаги мевалардан кеч киргунча териб чиқ,, деди. У одам боғга кирди. Биринчи қаторда ажойиб, бирбиридан ширин давоми...

1613 17:00 / 05.11.2021
Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалар билан ўтирганларида уларни илмга тарғиб қилиб шундай дедилар.Ким илм талаб қилиш йўлига кирса Аллоҳ унга давоми...

1861 09:19 / 16.06.2021