1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Оламга маълум бўлмаган ҳақиқатлар

10:49 / 15.01.2022 2020 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Университетларда бизга француз олими Жан-Франсуа Шампольон (фр: Jean-François Champollion, 1790 -1832) Розетт тоши очилгач, миср иероглифларнинг рамз-маъноларини шарҳлашга муваффақ бўлган дея ўқитишган. Аслида, оламга маълум бўлмаган ҳақиқат шуки, араб олими Ибн Ваҳшия Набтий биринчи бўлиб ушбу иероглифларнинг маъноларини кашф этиб ўқиган ва ўзининг «Шавқул мустаҳам фий маърифати румуузил ақлам» китобида ёзиб қолдирган. Бу ишни у француз олими Шампольондан 800 йил олдин амалга оширган.

Воқеий ҳикоя қилади:

«Шайх Аҳмад Шомий ад-Дувмийнинг уйига бир куни ўғри тушди. Шайх уни таниб қолди ва: «Ўғлим ана у нарсалар, молларга тегма, улар омонатлардир. Лекин ҳув ана улардан олишинг мумкин, улар мени мол-мулким» дебди. Ўғри, шайх уни танимади деб ўйладида, нарсаларни ўғирлаб олиб чиқиб кетди. Шайх эртаси куни ўғрини уйига борди ва унга деди: «Болам, сен учун Аллоҳ бизни кечирсин». Кейин яна нарсалардан берди. Сўнгра унга қарата: «Биз сен ҳақингда нуқсонга йўл қўйдик, эътиборсизлик қилдик. Агар биз фақирлардан хабар олиб турганимизда эди, сени бу ҳолга туширган вазиятга етмаган бўлардинг!», деди. Бу ҳолдан ўғри бола қаттиқ хижолат бўлди ва гуноҳларидан тавба қилди. Шайхнинг шогирдларидан бири бўлиб, тақводор инсонга айланди.

Қуйидаги суратда фақиҳ, аллома, Суриянинг Дувма шаҳри муфтийси, зоҳид, тавозели сўфий зот Аҳмад Шомийдир.

Манба: @arabicuz

Манба
arabic.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол Ҳибсдаги ва асирдаги кишиларга жума намози фарзмиЖавоб Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳиймЖума намози фарз бўлиши учун масъул тарафнинг рухсати шарт. Ўша тараф давоми...

2977 11:02 / 31.01.2020
Бир киши Қуръондан Аллоҳ таолонинг .Биз тақводорларни суворий ҳолларида Ҳадиси шарифларда айтилишича, Қиёмат куни кимлардир пиёда, кимлардир суворий уловда, давоми...

1193 08:00 / 27.08.2020
Табассум учун ҳам савоб оладиган динга мансуб эканлигимизни ўйлаб қувонамиз. Аммо кулиш уёқда турсин, дардларини эсламаслик учун муттасил дори қабул давоми...

7215 14:10 / 29.01.2019
Араб тилига қизиқиб,чуқур ўрганишга бошлаган илм толиблари ичида Ибн Манзурнинг .Лисонул араб, ини билмайдигани бўлмаса керак. Жамолиддин Абул Фазл Муҳаммад давоми...

1655 15:05 / 07.11.2020
Аудиолар

121490 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42983 14:35 / 11.08.2021