1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Эътиборли бўлинг!

11:00 / 17.07.2021 4051 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳудҳуд (сассиқпопушак) Сабаъ қавмидан қайтиб келганида, у ерликларнинг тараққий топиб, ривожланиб кетгани, шаҳарлари гуллаб-яшнаб, обод бўлиб кетгани ҳақида сўзламади.

Балки, уларни танқид қилиб, ишларидан ажабланган ҳолда: «Мен у ва унинг қавми Аллоҳни қўйиб, қуёшга сажда-ибодат қилаётганларини кўрдим», деб айтди.

Бугунги кунда баъзилар агар ғарб давлатларида бўлиб, сўнг юртига қайтса, уларни урф-одат ва маданиятлари, эришган ютуқлари, ривожланган турмушларини эртаю кеч мақтаётганига гувоҳ бўласиз. Яна ўз юртини (қолоқлик, ортда қолиш каби турли айбловлар билан) танқид қилиб, ўзининг миллатини айблаётганини ҳам кўрасиз.

Бу ўринда, ҳудҳуд (сассиқпопушак)нинг Аллоҳнинг тавҳиди, яъни Унинг яккаю ягоналигига бўлган эътибори бугунги кундаги баъзи мусулмонларнинг эътиборидан кўпроқ эди.

Изоҳ: Сулаймон алайҳиссалом замонларида (милоддин илгари — тахминан ўнинчи асрда) Яман мамлакатининг Сабаъ шиҳрида Билқийс исмли аёл ҳукмронлик қилган.

Ушбу воқеъа Намл сурасининг 22-25-оятларида қуйидагича келгандир: «Сўнг узоққа қолмай (ҳудҳуд келиб) деди: «Мен сен огоҳ бўлмаган нарсадан огоҳ бўлдим ва сенга (Яман мамлакатидаги) Сабаъ (шаҳри)дан аниқ бир хабар келтирдим. Дарҳақиқат, мен бир аёлни кўрдим. У (Сабаъ шаҳри аҳолисининг) маликаси экан. Унга барча нарсадан ато этилган бўлиб, унинг катта тахти ҳам бордир. Мен у ва унинг қавми Аллоҳни қўйиб, қуёшга сажда-ибодат қилаётганларини кўрдим. Шайтон уларга (қилаётган амалларини) чиройли кўрсатиб, уларни (Ҳақ) йўлдан тўсиб қўйгандир. Бас, улар (то) Аллоҳга сажда қилмагунларича (Ҳақ Йўлга) ҳидоят топмаслар. (Аллоҳ) осмонлар ва ердаги барча сирларни ошкор қиладиган ҳамда сизлар яширадиган ва ошкор қиладиган барча нарсаларни ҳам биладиган Зотдир».

Манба: arabic.uz

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1265. Ибн Аббосдан ривоят қилинади.У зот азза ва жалланинг .Одамлардан беҳуда сўзни сотиб оладиганлари бор, деган қавли ҳақида .Қўшиқ ва шунга ўхшаш нарсалар,, давоми...

7161 17:57 / 07.07.2017
Мўмин мусулмон инсон кундалик ҳаётида икки дунё саодатига мушарраф қилувчи энг муҳим режаларни тузиб, шу асосда иш юритиши лозим. Қуйида кундалик ҳаётимиз учун давоми...

2063 09:00 / 11.03.2022
Абу Зарр розияллоҳу анҳу айтади.Эй Аллоҳнинг Расули, ер юзида қайси масжид биринчи бўлиб қурилган, дедим. У зот .Масжидул Ҳаром,, дедилар. .Кейин қайси, дедим. У зот давоми...

3539 12:40 / 24.05.2021
Аллоҳ таоло.Эй Набий Жуфтларингга, қизларингга ва мўминларнинг аёлларига айт, жилбобларини ўзларига яқин қилсинлар. Ана ўша уларнинг танилмоқлари ва озорга давоми...

8792 17:43 / 15.04.2017