1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

«Яхшиликнинг энг яхшиси»ни қизғанманг!

11:30 / 24.04.2022 3474 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу Мадинадан Маккага қасд қилиб чиқди. У туяга миниб олган, ёнида эшаги ҳам бор эди. Туядан чарчаганида эшакни миниб дам олар эди. Бошида уни қуёшдан сақлайдиган салласи, эгнида чиройли чопони бор эди!

Йўлда унга саҳро аҳлидан бўлган бир аъробий йигит учради. Абдуллоҳ унга:

- Сен Фалончининг ўғли эмасмисан?!, деди.

У:

- Ҳа, мен ўшаман!, деди.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу унга деди:

- Мана бу эшакни ол, бу сенга. Мана бу саллани ҳам бошингга ўраб ол. Мана бу чиройли чопон ҳам сенга!

Аъробий йигит уларни олиб кетгач, Абдуллоҳнинг ҳамроҳлари сўрашди:

- Аллоҳ сизни ислоҳ қилсин! У бир аъробий бўлса, уни озгина нарса ҳам хурсанд қилар эди. Унга озгина мол ва таом бериб эшагингизни, саллангизни ва чопонингизни ўзингизга олиб қолсангиз бўлар эди!

Абдуллоҳ деди:

- Унинг отаси отам Умар ибн Хаттоб билан дўст эди. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганман. У киши шундай деганлар: «Яхшиликларнинг энг яхшиси кишининг отасининг дўстларига қиладиган яхшилигидир!»

Динимизнинг гўзаллигига боқинг!

Ахлоқнинг гўзаллигига боқинг!

Яхшилик дегани бизнинг динимизда ота-онанинг фақатгина тириклигида яхшилик қилиш эмас, балки улардан сўнг уларнинг дўстларига, уларни яхши кўрадиганларга ҳам яхшилик қилишдир!

Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг отасига қилаётган яхшилигини қаранг! Унга йўлиққан аъробий йигит унинг отасига дўст эмас эди, дўстининг ўғли эди. Шундай бўлсада, унга юқоридаги яхшилигини қилди. Энди отасининг дўстини кўриб қолганида борми...

Абу Усайд Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир киши келиб деди:

- Эй Аллоҳнинг Расули! Ўтган ота-онамга яхшилик қила оламанми?

Набий алайҳиссалом дедилар:

- Ҳа, албатта! Уларнинг ҳаққига дуо қиласан, истиғфор айтасан, уларнинг аҳдларини ижро қиласан, дўстларини эҳтиром қиласан, улар орқали силаи-раҳм қилинадиганлар билан силаи-раҳм қиласан!

«Яхшиликнинг энг яхшиси»ни қизғанманг. Ота-онангизнинг дўстларига, аҳбобларига қаранг. Улар билан алоқа ўрнатинг. Онангизнинг дугонаси бемор бўлганда унинг зиёратига келсангиз, бу қандай ҳам ажиб яхшилик бўлади! Сиз гўё унга «бир кўз учун минг кўз икром қилинади!», дегандек бўласиз!

Вақти-вақти билан отангизнинг дўстини зиёрат қилиб турсангиз бу қандай буюк яхшилик бўлади! Уларни йўлда кўриб қолсангиз уларга очиқ юз билан қўл узатсангиз, эҳтиёжлари борлигини билиб қолсангиз уларга ёрдамга шошилсангиз нақадар улуғ иш бўлади бу!

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган .Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва отаонага яхшилик қилишнигни амр давоми...

2748 17:00 / 20.01.2021
Мазкур бўлимда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг Одоблар хазинасиrdquo асаридан отаонага яхшилик қилиш масалаларига бағишланган мавзуларни тақдим этиб давоми...

2559 00:46 / 30.09.2018
172. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ҳеч қачон .Аллоҳ юзини қабиҳ қилсин,, деманглар,, дедилар,.Шарҳ Кишиларни сўкиш, ҳақорат қилиш, давоми...

2382 19:23 / 13.07.2020
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осдан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Аллоҳ таолонинг наздида дўстларнинг энг яхшиси дўстларига энг кўп яхшилик давоми...

1460 15:30 / 12.10.2019