1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

63-боб. Қўшниларнинг яхшиси

15:30 / 12.10.2019 1462 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳ таолонинг наздида дўстларнинг энг яхшиси дўстларига энг кўп яхшилик қиладиганидир.

Қўшниларнинг энг яхшиси қўшниларига энг кўп яхшилик қиладиганидир», дедилар».

Шарҳ: Демак, қўшниларнинг энг яхшиси қўшниларига энг кўп яхшилик қиладигани бўлар экан. Биз ҳам ана шундай қўшнилардан бўлишга ҳаракат қилишимиз лозим ва лобуд.

Дўстларнинг ва қўшниларнинг яхшисини аниқлашда исломий ўлчовларни ишга солишимиз керак бўлади. Уларни насаби, мансаби, мол-дунёси, қуввати ва бошқа нарсаларига қараб эмас, айнан дўстлари ва қўшниларига яхшилик қилишларига қараб баҳолашимиз лозим.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Дўстларнинг энг яхшиси дўстига энг кўп яхшилик қилишига қараб белгиланиши.

2. Қўшниларнинг энг яхшиси қўшнисига энг кўп яхшилик қилишига қараб белгиланиши.

«Одоблар хазинаси» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
94. Ибн Умардан ривоят қилинади.Аллоҳ уларни оталарига ва болаларига яхшилик қилганлари учунгина аброр яхшилар деб номлагандир. Худди отаонангнинг сенда ҳаққи давоми...

2969 20:00 / 24.07.2019
. ,.Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бирортангизнинг ходими таомини олдига олиб келса, уни ҳам ўзи билан ўтирғизсин. давоми...

1536 11:00 / 30.11.2020
Қиссалар насиҳат ва ибрат манбаидир. Қуръони Каримнинг маълум бир қисми айнан қиссаларни батафсил баён қилишга бағишланган. Шу боисдан ҳам Қуръони Карим билан давоми...

1683 11:14 / 11.12.2023
Насабларни ўрганиш, қариндошуруғларни аниқлаш, она тарафдан, ота тарафдан қариндошлик қаергача бориб етади, бирбирига қандай уланади ndash буларни пухта билиб олиш давоми...

1980 11:30 / 27.04.2019