1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

91-боб. «Аллоҳ юзини қабиҳ қилсин», дема

19:23 / 13.07.2020 2384 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

172. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳеч қачон «Аллоҳ юзини қабиҳ қилсин», деманглар», дедилар».

Шарҳ: Кишиларни сўкиш, ҳақорат қилиш, бировнинг юзи Аллоҳ таоло томонидан хунук қилинишини тилаш мумкин эмас экан. Бунинг сабаби кейинги ривоятда баён қилинади.

173. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:

«Зинҳор «Аллоҳ юзингни, сенинг юзингга ўхшаган юзларни ҳам қабиҳ қилсин», деманглар. Чунки Аллоҳ азза ва жалла Одам алайҳиссаломни ўзининг суратида яратган», дедилар».

Шарҳ: Аллоҳ таоло Бану Одамни улуғлаб, мукаррам қилиб қўйган. Шунинг учун ҳеч бир кишига «юзинг қабиҳ бўлсин», дейиш мумкин эмас.

«Аллоҳ азза ва жалла Одам алайҳиссаломни ўзининг суратида яратган» деган жумланинг маъноси ҳақида уламолар бир оз баҳс қилганлар.

«Ўзининг сурати» деганда «Одамнинг ўз суратида» деган маъно назарда тутилган, дейишади баъзи уламолар. Яъни Одам жаннатда бўлганида ҳам, ундан чиққанида ҳам доимо ўз суратида бўлган. Ўша сурат муҳтарам ва мўътабардир, уни ҳақоратламаслик керак.

Иккинчи гуруҳ уламолар эса: «Ўзининг суратида» деганда «Аллоҳнинг сурати» лейилмоқчи, дейдилар. Билувчи, эшитувчи, кўрувчи ва бошқа сифатларга эга бўлган Аллоҳ таоло ана шу суратлардан Одамга ҳам ато қилган, деган маъно келиб чиқади, дейишади.

Нима бўлганда ҳам, Одам боласини юзи қабиҳ бўлишини тилаб қарғаб бўлмайди.

«Одоблар хазинаси» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Исломий адабиётда ва халқ орасидаги диний сўзлашувда ҳам .силаи раҳм, истилоҳи ишлатиб келинади. Аслида бу бобдаги .раҳм, сўзи биздаги .бачадон, сўзининг ўрнида давоми...

3051 15:00 / 08.02.2019
Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳи отаона, қавму қариндош ва болачақа билан олиб бориладиган муомала маданиятига оид боблардан кейин қўниқўшни муомаласи давоми...

1417 15:10 / 17.08.2019
Баъзи уламолар ахлоқни .ироданинг одати, деб таъриф қилишган. Яъни ирода ўзига бир нарсани одат қилиб олса, ўша нарса ахлоққа айланган бўлади. Мисол учун, кишининг давоми...

1471 14:30 / 18.01.2023
27. Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Бир кишининг ўз отаонасини сўкиши гуноҳи кабиралардандир,, дедилар..Қандай қилиб ўз давоми...

4036 10:30 / 05.12.2018