1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Ҳеч бир эркак бегона аёл билан ҳоли қолмасин!

07:00 / 28.03.2022 3079 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир эркак зинҳор бир аёл билан холи қолмасин», дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

 Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Бану Ҳошимдан бир неча киши Асма бинт Умайснинг олдига киришди. Сўнгра Абу Бакр Сиддиқ кирди – ўшанда аёл унинг никоҳида эди – ва уларни кўриб, ёқтирмади. Кейин буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга зикр қилди ва: «Яхшиликдан бошқани кўрганим йўқ», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ уни бундан оқлади», дедилар. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам минбарда туриб: «Бугундан бошлаб ҳеч бир эркак эри бўлмаган аёлнинг олдига кирмасин! Фақат у билан бошқа бир ёки икки киши бўлса, майли»дедилар».
Муслим ривоят қилган.

  

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ато ибн Абу Рабоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Ибн Аббос розияллоҳу анҳу .Сенга жаннат аҳлидан бўлган бир аёлни кўрсатайми, дедилар. Мен .Ҳа,, дедим. Ибн Аббос давоми...

3003 12:25 / 20.11.2017
. ,. .67210. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Кимки амирини ишида бирор нарсани кариҳ кўрса, сабр давоми...

1661 09:18 / 13.02.2019
. ,. . Абу Масъуд Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким бир яхшиликка далолат қилса, унга ўша яхшиликни давоми...

3243 09:52 / 18.03.2019
. . , . , .., .. . 6431. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Бу онамиз Набий соллаллоҳу давоми...

1692 08:32 / 26.12.2018