1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Агар сабр қилишни хоҳласанг...

12:25 / 20.11.2017 3015 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ато ибн Абу Рабоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Сенга жаннат аҳлидан бўлган бир аёлни кўрсатайми?» дедилар. Мен: «Ҳа», дедим. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Мана бу қора хотин бўлиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келди ва: «Менинг тутқаноқ касалим бор. Ўша касалим келса, баданим очилиб қолади. Аллоҳдан (кетказишини сўраб) менга дуо қилинг», деди. Шунда у зот: «Агар сабр қилишни хоҳласанг, сенга жаннат бўлади. Бўлмаса, Аллоҳга дуо қиламан, шифо беради», дедилар. У аёл: «Сабр қиламан, лекин танам очилиб қолмаслиги хусусида Аллоҳга дуо қилинг», деганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг ҳаққига дуо қилдилар», дедилар».

Муттафақун алайҳ.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Саид алМақбурийдан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади..Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу бир неча кишининг олдидан ўтиб қолди. Уларнинг олдида қовурилган қўй гўшти давоми...

2387 06:00 / 19.08.2018
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Иймоннинг белгиси ансорийларга муҳаббат қилишдир. Мунофиқликнинг белгиси давоми...

2931 03:16 / 18.04.2017
. ,. . ., . 971. Саъд ибн Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни .Албатта, Аллоҳ Таоло тақводор, қалби бой ва давоми...

1737 11:42 / 09.11.2018
Аббос ибн Абдулмуттолиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким Аллоҳни Робб, Исломни дин, Муҳаммадни Расул деб рози бўлса, давоми...

3840 23:01 / 28.04.2017