1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Касб танлаш

23:23 / 27.03.2022 2885 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум! Берадиган саволим бироз тушунарсиз бўлиши мумкин. Лекин мен учун жуда муҳим. Менга Аллоҳ томонидан болалигимдан сакинатли баракотли ҳаёт ҳақида хаёллар ўйлатиларди. Яъни, мен одатда жуда хурсанд ва хотиржам юрардим. Бу қандай ҳис, нега бундайлигини билмаганман ва ўйламасдим, шунчаки менга бу ёқарди. Бошқа болалардек талашиб тортишмасдим. Вояга етгач секин-аста масжидга боришни, маърузалар тинглашни ва илм олишни бошладим. Ва сездимки, масжиддалигимда, динимиз ҳақида фикр ютирсам бу қувонч кучаяди, дунё ҳаётига қайтсам, йўқоларди. Бу шундай сакинатли ҳиссиётки, тарифлай олмайман. Лекин ҳар сафар мен буни ҳис қилсам, Аллоҳга қасам, менда бор нарсаларни бериб бўлса ҳам, ана шу оламда яшагим келади ва Аллоҳга бўлган ишқ ниҳоят даражада, ўта кучайиб кетади... Аллоҳнинг фазли билан ҳозирда Жанубий Кореянинг энг нуфузли университетларидан бирида ўқийман. Келажакда катта фирма очиб, кўп мусулмонларни иш билан таъминласам бўлади ёки ўзимга етадиган кичикроқ бир дўкон очсам ҳам бўлади. Ўйлайманки, катта фирма мени бутун умримни банд қилади ва мени дунёга боғлаб қўяди. Юқорида таърифланган ҳиссиётда эса мен ўзимни дунё ҳақида ғам чекмаётган, илмли қори сифатида ҳис қилганман. Агар менда бор бу имконият (нуфузли университет дипломи) дан фойдаланмасдан, ўзим ва аҳлим таъминоти учун бир дўкон очиб, умримни илмга бағишласам, Аллоҳнинг берган неъмати (университет)га, нонкўрлик қилган бўлмайманми? Анча ўйладим, лекин тўғрисини тополмаяпман, менга тўғри йўл кўрсатинг илтимос.

Жавоб:

– Ва алайкум ассалом! Сиз катта фирма очинг. Қиёматгача давом этадиган шаръий бир ишни йўлга қўйинг. Одамлар садақаи жория деганда фақат масжид ёки мадрасани тушунадилар. Аслида шариатга мувофиқ нарса ишлаб чиқарувчи завод-фабрикалар ҳам садақаи жория ҳисобланади. Истеъдодингизни барбод қилмай ишни йўлга қўйинг. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба
Зикр аҳлидан сўранг
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Ўнг ва чап тарафдаги фаришталар инсондан ажралмайдилар. Улардан ташқари яна битта фаришта бормиҚуйидаги ишларndashинсон бутунлай ҳожати учун давоми...

4632 16:37 / 27.04.2016
Савол Ассалому алайкум. Мен яқиндагина Аллоҳнинг йўлига кирганман. Рамазон ойида биринчи маротаба рўза тутаман. Илтимос менга маслаҳатлар беринг Қандай тутилади, давоми...

3542 16:31 / 16.05.2018
Ассаламу алайкум Аллоҳ сизлардан рози бўлсин, азиз устозлар Бир танишим оёқкийимингни қибла томонга тўғирлаб қўйсанг, сендан зикр айтиб туради деганди. Шу ростми давоми...

2413 10:17 / 24.02.2019
CАВОЛ Cаволлар ҳақида ndash Бир кишидан келган саволлар мажмуиЖАВОБ Ҳозир бўлаётган саволларни бир таҳлил қиладиган бўлсак савол билан саволни фарқи бор. Бу ерда давоми...

3496 21:20 / 27.04.2017