1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Инсонлар ҳақида Аллоҳдан қўрқиш лозим!

14:00 / 10.03.2022 1449 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муҳаммад ибн Аҳмад Муқрий ўзининг «Ал-мухтор мин навадирил ахбор» номли китобида айтади:

«Бир куни Аббосий халифалардан бўлмиш Маъмун қасрининг пешайвонидан туриб бир киши кўмир билан қасрнинг деворига нимадир ёзаётганини кўриб қолди. Хизматкорларининг бирига деди:

- Дарров бориб уни қўлидан тутиб менинг ҳузуримга олиб кел. Деворда нима ёзганини ҳам ўқиб кел!

Хизматкор тушиб уни тутиб олди ва девордаги ёзувни ўқиди. Унда шундай ёзилган эди:

«Эй қаср! Сенда бахтсизлик ва разолат жамлангандир. Бойқушлар сенинг атрофингда ин қуришибди. Агар бойқушлар сенинг атрофингда эмас, ичингда ин қуришганида эди, ўша кун мен хурсандлигимдан биринчи бўлиб сенга аза очар эдим!».

Хизматкор унга дебди:

-Сени мўъминлар амири чақираяптилар.

Ҳалиги киши деди:

- Аллоҳнинг номини ўртага қўйиб сўрайман, мени халифанинг ҳузурига олиб борма!

Хизматкор деди:

- У киши бизни кўриб турибдилар. Ҳов ана қара!

У ноилож халифанинг ҳузурига борди. Халифа ундан сўради:

- Ҳолингга вой! Нега деворга бундай деб ёздинг?

Деворга ёзган киши деди:

- Эй мўъминлар амири! Қасрнинг ичида қанчалик кўп мол борлиги сизга маълум. Бир куни оч ва чанқоқ бўлган ҳолимда қасрнинг олдидан ўтдим. Икки кундан бери овқат емаган эдим. Ўзимча «қани энди бу қаср вайрон бўлса эди, у ердан бирор фойдали нарсани қўлга киритармидим», дедим. Эй мўъминлар амири! Аллоҳ сизни азиз қилсин. Шоирнинг гапини эшитмаганмисиз(насрий баёни):

«Агар бир кишининг давлатида бошқа бировнинг улуши ёки насибаси бўлмаса унинг йўқолишини орзу қилади. Буни нафрат ёки адоватдан қилмайди, балки ўзининг фойдасини унинг давлатининг йўқолишида кўради!».

Маъмун хизматкорига деди:

- Эй ғулом! Бунга минг динор, овқат ва сув бер!

Кейин ҳалиги кишига деди:

- Модомики, қасримиз биз билан обод экан, ҳар йили келиб шунча пул олиб кетавер!

Инсонлар ҳокимлари ва бошлиқларини кузатиб юришади. Агар ҳокимлари бой бўлиб, ўзлари ҳам бой бўлишса шукр қилишади. Агар ҳокимлари фақир бўлиб, ўзлари ҳам фақир бўлишса сабр қилишади. Аммо тескарисини кўришса ғазаблари қўзғалади. Ҳокимларига қарши ҳар дақиқада қўзғалишга тайёр туришади.

Ибн Холдун роҳимаҳуллоҳ айтганидек, зулм обод жойларни ҳаробага айлантиради.

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг замонларида қаҳатчилик бўлди. Кишилар оч қолишди. Аммо бирор киши Умар розияллоҳу анҳудан ғазаблангани йўқ. Чунки улар Умар розияллоҳу анҳунинг ҳам ўзлари каби оч қолганларини кўришар ва билишар эди. У зот бир куни минбарда турганларида қоринлари очликдан қулдуради. Шунда Умар розияллоҳу анҳу қоринларига қараб дедилар:

- Қулдурайсанми, қулдурамайсанми, токи мусулмон фақир-мискинлар тўймагунича сенга ҳеч нарса бермайман!

Инсонлар ватанларини ва бошлиқларини яхши кўрадиган қилиб яратилган. Аммо уларнинг ҳам эҳтиёжлари ва қадри-қиммати бор. Агар уларнинг ҳожати раво қилинмаса, қадр-қиммати поймол қилинса аҳволи ўзгаради, фитрати бузилади. Оч қолган фуқарога, ётоқ топа олмайдиган қочқинга, шифохонада ётадиган жой топа олмайдиган беморга кучли қўшин ҳам қарши чиқа олмайди.

Инсонлар фуқаро бўлишдан олдин инсон бўлишган. Инсонлар ҳақида Аллоҳдан қўрқиш лозим!

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир қиролнинг жазо усули ndash айб қилганларни оч итларга талатиш эди. Бунинг учун саройида махсус итлар боқиларди. Бир куни қирол саройда ўн йил ишлаган бир давоми...

3787 14:22 / 27 февраль
Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ айтади .Сизга иккита ҳолатни айтиб бермоқчиман. Бир неча йиллар олдин жарроҳлик амалиёти ўтказиш учун бир шифохонага тушдим. Улар давоми...

4108 19:00 / 30.09.2021
Мисрнинг .АлАҳром, газетасининг 1961 йил 29 май ойидаги сонида .Профессор аёл талаба қизларга турмушга чиқишни тавсия қилди, номли мақола эълон қилинди.Бу мақолада давоми...

3322 14:00 / 25.03.2022
Ҳикоя қилишларича, икки дўст сафарга чиқдилар. Йўл юриб бир меҳмонхонага жойлашдилар. Эртаси куни эрталаб уйғонишганда улардан бири 100 динор пулини йўқотиб қўйди. давоми...

1184 19:49 / 02.11.2022
Аудиолар

121508 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42995 14:35 / 11.08.2021