1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Ибратнома

14:00 / 25.03.2022 3301 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мисрнинг «Ал-Аҳром» газетасининг 1961 йил 29 май ойидаги сонида «Профессор аёл талаба қизларга турмушга чиқишни тавсия қилди» номли мақола эълон қилинди.

Бу мақолада Англиядаги бир университетнинг аёл профессорларидан бири нафақага чиқаётиб ўзининг юзлаб талаба қизларига турмушга чиқишларини тавсия қилгани ҳақида гапирилади. Мақолада профессор аёл шундай дейди:

«Мана бугун мен олтмиш ёшга кирдим. Бу ёшгача жуда юқори мансабларга, илмий даражаларга эришдим. Жамиятда жуда катта обрў-эътиборга эга бўлдим. Деярли ҳар куним фойда билан ўтар эди. Катта шуҳрат ва мавқега эга бўлдим. Кўп мол-давлатга эга бўлдим. Пулим кўплиги сабабли бутун дунёни айландим. Аммо шунча ютуқларга эришган бўлсамда, ўзимдан сўрайман: «Мен бахтлиманми?».

Мен ўқиш, дарс бериш, сафар қилиш ва шуҳратга берилиш соясида аёл киши учун муҳим бўлган энг зарур нарсани унутибман.

Мен турмушга чиқишни унутибман. Фарзанд кўришни ёдимдан чиқарибман. Уйда ўтиришни тарк қилиб қўйибман!

Буни фақатгина олтмиш ёшга кириб нафақага чиқаётганимдагина англадим. Мана шу лаҳзаларда ҳаётимда ҳеч бир иш қилмаганимни тушуниб етдим. Шунча йил мобайнида қилган ишларим шамолдаги тўзон сингари сочилиб кетганини ҳис қилдим. Нафақага чиққанимдан сўнг бир-икки йил ўтар, ана шунда инсонлар ҳаёт ташвишлари ичра мени унутиб юборишади. Агар турмушга чиқиб катта бир оилани шакллантирганимда, ҳаётда жуда катта из қолдирган бўлар эканман!

Аёлнинг вазифаси турмушга чиқиш, оилани шакллантириш экан. Аёл кишининг бундан бошқа майдонда сарфлайдиган қувватида ҳеч қандай фойда йўқ экан. Мен барча талаба қизларимизга энг аввало мана шу фикрни олдинга қўйишларини, сўнгра илмий ишлар ва шуҳрат ҳақида ўйлашларини тавсия қилган бўлар эдим!».

Азизлар, юқоридаги аёл каби бечоралар умрларини зое қилиб, қариган чоғларидагина, умр қуёши ботаётганида турмуш ҳақида ўйлаб қолишади. Мана шундай аёлларга эргашиб бораётган муслима қизлардан таажжубдаман. Ваҳоланки, Аллоҳ бизга тўғри йўлни кўрсатди, уни баён қилиб берди. Аллоҳнинг йўлидан чалғиманг!

Абдулқодир Полвонов 

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Касбим ndash муҳандис. Кўп йиллардан буён техника ва телекоммуникация йўналишида фаолият юритиб келаман. Мазкур соҳа бўйича илмий изланишлар ҳам олиб борганман. Шу давоми...

2372 16:00 / 09.12.2023
Бу дегани оз ёки кўп бўлсин, ризқини олиши роҳат ила, жисми қийналмай кечишидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирикки кун оч қолар эдилар. У зотнинг давоми...

4827 18:36 / 11.10.2017
Халойиқ ичра гар кўпайса айбинг, Мазаммат эшитсанг шоҳу гадодин, Аларни яширмоқ истаса қалбинг, Либос эт саховат отлиқ матодин.Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ.Улардан давоми...

7948 15:00 / 30.05.2021
Инсон истеъмол қиладиган маҳсулотларнинг асосий қисми ndash 65 фоизини мева ва сабзавот, шунингдек, ҳар хил дондундан тайёрланган нон ва бўтқалардан иборат бўлиши, 13 давоми...

3321 11:51 / 18 февраль