1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Бу дорининг номини биласизми?

19:00 / 30.09.2021 4085 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ айтади:

 «Сизга иккита ҳолатни айтиб бермоқчиман. Бир неча йиллар олдин жарроҳлик амалиёти ўтказиш учун бир шифохонага тушдим. Улар мендан кўп анализлар олиб обдон текширишди. Анализ учун қон олишди, рентгенга туширишди ва ҳоказо.

   Менинг танамнинг амалиётга чидамли эканлигига ишонишгач шифокор амалиётга тайёрлана бошлади. Қўлини совунлаб ювди, кейин спиртда ювди, ундан кейин қўлқоп кийди, хонани дезинфекция қилишди, амалиётни ўтказишди.  Жароҳатни тоза бинт билан боғлашди, менга турли антибиотиклар беришди. Ҳар куни шифокор кириб аҳволимни назорат  қилиб турди. Ҳамширалар жароҳатга вирус тушмаслиги учун ҳар куни боғланган бинтни алмаштириб туришди.

   Бу биринчи ҳолат.

   Иккинчи ҳолатни шифохонадан эмас, жанг майдонидан, яъни Бадр жангидан келтираман.

  Саҳобалардан Муоз ибн Амр ибн Жамуҳ елкасидан яраланди. Унинг қўли узилиб терисига илиниб қолди. Унинг нима қилганини биласизми?

  Йўқ, уни ярадорлар учун ҳозирланган кўчма палаткаларга  олиб ўтишмади. Унинг жароҳатини амалиёт қилиш учун амалиёт столига ётқизишмади. Вирус ва микробларга қарши ҳеч нарса беришмади. Аксинча, у жангни давом эттирди. Унинг кесилиб терисига осилиб қолган қўли урушишга халақит бергач уни оёғи остига қўйиб узиб ташлади ва жангни давом эттирди.

  Бу бўлган воқеа. Шифохонада ётиб шуни эсладим. Жароҳатим тоза бинтларга боғлангани, унинг ҳар куни алмаштириб турилгани ва ҳамширалар жароҳатимга вирус тушмаслиги учун атрофимда ҳушёр туришганига қарамасдан мен қўрқар эдим. Шифокор ва ҳамширалар ҳам мендан хавотирда эдилар.

   Биз сийрат китобларини, тарих китобларини шундайгина ўқиб ўтиб кетаверамиз. Уни тасаввур қилмаймиз. Ўйлайманки, бу воқеани сизлардан кўп кишилар ўқиган. Аммо кимлар тасаввур қилиб кўрган?!

  Биздан биров қўли яраланса дарров спирт ва бинтни олиб ярасига вирус ёки микроб тушмаслиги учун боғлайди. Юқоридаги саҳоба қўлининг елкасидан узилганига  қандай сабр қилган экан?! Ундан қон кетмадими? Жароҳат ифлосланмадими? Оғриқдан жангни тўхтатмадими? Қандай қилиб жангни давом эттирди? Ёки бизлар инсон-у улар инсонликдан юқорими? Ёки улар инсон-у биз инсонликдан пастмизми? Биз тупроқдан яратилдигу улар бошқа унсурдан яратилишдими?

   Йўқ! Уларнинг алам ва оғриқларини йўқотадиган ажиб дорилари бор эди. У дори биз биладиган бугунги кундаги наркоз эмас эди. Биз ривожланиш даврида ҳам жисмни турли вирус ва микроблардан сақлайдиган, жисмни очликка, чанқоқликка, уйқусизликка сабр қилишга ундайдиган унақа дорини билмаймиз. У сеҳр бўлмасада сеҳрнинг ишини қилади. Мана шу дори билан ўша даврдаги жангларда ҳеч қайси олийгоҳ ёки коллежларда ўқимаган аёллар қўли кесилган, оёғи кесилган, боши ёрилган кишиларга вирус туширмасдан ёрдам кўрсатишар эди. Улар мана шу дори билан ярадорлар жисмидан найзани, камон ўқини суғуриб олишар, ярадорлар ҳеч қандай антибиотиксиз яна жангга кириб кетишар эди.  Мана шу дори билан мусулмон аскар очликка, чанқоқликка, оғриққа сабр қилди. Улар мана шу дорининг кучи билан Мадинадан Мисрга, Ливияга, Атлантика соҳилларига, Франция юрагига, Шомга, Ироққа, Форсга, Афғонга, Ҳиндга боришган.

   Мана шу дорининг кучи билан мусулмон олимлар бедор бўлишган, уйқудан воз кечишган ва бизга миллионлаб нодир асарлар ёзиб қолдиришган.

  Биз мана шу дорининг таркибини унутганимизда жисмимиз ҳам, руҳимиз ҳам, ақлимиз ҳам заиф бўлиб қолди. Миллатлардан ортда қолдик. Араванинг орқа ғилдирагига айландик.

Азизлар! Бу дорининг номи ИЙМОНдир! ».

Абдулқодир Полвонов   

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тошкентлик аҳли илм биродарларимиздан бири ҳикоя қилади.Бир куни узоқ вилоятга бир иш билан боришимга тўғри келиб қолди. Йўл узоқ бўлгани сабабли тадорик ҳам давоми...

2171 09:00 / 07.07.2021
.Мутанаббий, саҳифасида ҳикоя қилишларича туркиялик Хайриддин афанди исмли киши бозордан ўтиб кетаётиб, узум сотиб олди ва ходимидан уйига бериб юборди. Кечқурун давоми...

2411 16:21 / 28.12.2022
244. 294. Абу Заррдан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ҳар тонгда ҳар бирингиздан ҳар бир бўғим учун садақа лозимдир. Кўринганга салом бериши ҳам давоми...

5677 21:17 / 02.05.2017
Журналист титаник конструктори Томас Эндрюсдан кеманинг қуввати ва хавфсизлиги ҳақида сўраганида Эндрюс .Бу кема чўкмайдиган кема. Ҳатто Яратган ҳам буни давоми...

1936 19:00 / 09.01.2022