1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

Дунёнинг ўзида ким кимлигини ажратиб олса бўлади

09:00 / 22.06.2021 1792 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қобийса ибн Барма Асадийдан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдим. У зотнинг «Бу дунёда аҳли маъруф бўлганлар у дунёда ҳам аҳли маъруф бўладилар. Бу дунёда аҳли мункар бўлганлар у дунёда ҳам аҳли мункар бўладилар», деганларини эшитдим».

Шарҳ: Демак, шу дунёнинг ўзида ким кимлигини ажратиб олиш мумкин. Ким аҳли маъруф бўлиб, намоз ўқиб, рўза тутиб, ҳалол юриб, ҳалол туриб, яхшиликлар қилган бўлса, иншааллоҳ, охиратда ҳам шундай бўлади.

Бу дунёда бенамоз, ароқхўр, зинокор бўлиб юрган одам охиратда ҳам шундай бўлади.

Одамларнинг ўзлари тўқиб олган ҳар хил қинғир фалсафалари, турли хил баҳоналари бир пул. Ҳар бир банда нима учун яратилган бўлса, ўшанга муяссар бўлади.

Одамларнинг у дунёда қандай бўлишларини бу дунёдаги ҳолатларидан билиб олиш мумкин.

Ҳармала ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади:

«У сафар қилиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига борди. Ҳузурларида бир муддат турди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни таниб олдилар.

(Ўз юртимга) қайтганимда ўзимга ўзим:

«Аллоҳга қасамки, яна Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига қайтаман, токи илмим зиёда бўлсин», дедим. Пиёда юриб, у зотнинг ҳузурларига бордим. Бориб, қаршиларида тик турдим ва:

«Менга нима қилишни буюрасиз?» дедим.

«Эй Ҳармала! Маъруф қил. Мункардан четда бўл!» дедилар.

Мен қайтдим. Юкларимнинг олдига бордим. Сўнг яна қайтиб, у зотнинг ҳузурларига бориб, олдиларига яқинроқ туриб:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Нима қилишимни амр қиласиз?» дедим.

«Эй Ҳармала! Маъруф қил. Мункардан четда бўл. Одамлар сен ҳақингда гапирганларида қулоғингга ёқимли бўлган нарсага назар сол. Уларнинг олдидан турганингдан кейин ўша ишни қил.

Одамлар сен ҳақингда гапирганларида қулоғингга ёқмаган нарсага ҳам назар сол. Уларнинг олдидан турганингдан кейин ўша ишдан четда бўл», дедилар.

Қайтгач, ўйлаб кўрсам, мана шу икки насиҳат ҳеч нарсани қўймасдан ўз ичига олган экан».

Шарҳ: Демак, бу дунёда яхшилик қилиб яшаш, ёмонликдан четда бўлиш жуда муҳим ишдир. Ҳармала розияллоҳу анҳу қандай яшаш кераклигини сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам маъруф ишни қилишни, мункардан четда бўлишни насиҳат қилдилар.

Буни жуда яхши англаб олишимиз керак.

Маъруф – шариат буюрган, мақтаган нарсалардир. Бунга қўлимиздан келганича ихлос билан амал қилишимиз керак.

Мункар – шариат қайтарган, огоҳлантирган, оқибатидан қўрқитган нарсалардир. Бундан четда бўлиш лозим.

Қайси банда бу дунёда маъруф ишни қилиб, мункардан четланиб юрса, яъни яхшиликни қилиб, ёмонликдан четланиб юрса, иншааллоҳ, муродига етади.

Аллоҳ таоло барчамизни маъруф ишни қилиб, мункардан четланадиган бандаларидан қилсин.

Муътамирдан ривоят қилинади:

«Отамга Абу Усмоннинг Салмондан ривоят қилган «Бу дунёда маъруф аҳлидан бўлган киши охиратда ҳам маъруф аҳлидан бўлади» ҳадисини зикр қилдим.

«Мен буни Абу Усмондан эшитганман, у киши Салмондан, деб айтган», деди.

Мен унинг худди шундай эканини билиб олдим ва ҳеч кимга айтмадим».

Шарҳ: Бу дунёда яхшилик қилиб ўтган одам охиратда ҳам яхшиликда бўлади. Яхшилик мўмин-мусулмонлар учун шиор бўлиши керак.

«Одоблар хазинаси» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Салама ибн Убайдуллоҳ ибн Миҳсон Ансорий отасидан ривоят қилади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким ўз оиласида омонликда, тани сихатликда, кунлик таоми бўлган давоми...

2010 09:42 / 18 февраль
. . .Абу Заррдан ривоят қилинади.Менинг халилим соллаллоҳу алайҳи васаллам уч нарсани тавсия қилганларҚўлоёқлари кесилган қулга ҳам агар у давоми...

1956 14:02 / 05.10.2019
58. Ибн Умардан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким Роббидан қўрқса, силаи раҳм қилса, унинг ажали кечга сурилади, моли кўпаяди, аҳли уни яхши давоми...

2202 17:15 / 03.03.2019
Жарийрдан ривоят қилинади.Мен мусулмон бўлганимдан буён қачон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрган бўлсам, албатта, юзимга табассум билан давоми...

2362 08:00 / 05.03.2022
Аудиолар

121332 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42840 14:35 / 11.08.2021