1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

29-боб. Аллоҳ силаи раҳм қилганни яхши кўради

17:15 / 03.03.2019 2193 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

58. Ибн Умардан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Роббидан қўрқса, силаи раҳм қилса, унинг ажали кечга сурилади, моли кўпаяди, аҳли уни яхши кўради», дедилар».

Шарҳ: Бу ерда ҳам силаи раҳм қилган одамга нафақат у дунёда, балки бу дунёнинг ўзида ҳам яхшиликлар бўлиши таъкидланмоқда.

Демак, силаи раҳм умрни зиёда қиладиган, ажални орқага сурадиган, ўз аҳлининг, яъни қавм-қариндошларининг муҳаббатига сазовор қиладиган нарса экан. Шунинг учун силаи раҳмга, қариндошларга яхшилик қилишга катта эътибор беришимиз лозим.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Аллоҳ таолога тақво қилган ва силаи раҳм қилган кишининг умри узоқ бўлиши.

2. Аллоҳ таолога тақво қилган ва силаи раҳм қилган кишининг моли кўп бўлиши.

3. Аллоҳ таолога тақво қилган ва силаи раҳм қилган киши аҳлининг, яъни барча яқинларининг муҳаббатига сазовор бўлиши.

 

59. Ибн Умардан ривоят қилинади:

«Ким Аллоҳдан қўрқса, силаи раҳм қилса, унинг умрига умр қўшилади, моли кўпаяди ва аҳли уни яхши кўради».

Шарҳ: Бу ривоят ҳам аввалги ҳадиснинг ўзи бўлиб, бошқа кишилар томонидан ривоят қилинган. Ҳадис уламолари ўз ривоятларини таъкидлаш учун бир ҳадис матнини бир неча санад билан қайта-қайта келтиришни одат қилишган.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Нофеъ ибн Абдулҳорисдан ривоят қилинади . ,..Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Кенг маскан, солиҳ қўшни ва яхши маркаб мусулмон кишининг саодатидандир,, давоми...

1845 11:55 / 19.10.2019
5 ., ., ., .,. 5. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Эй Аллоҳнинг Расули, кимга яхшилик қилай, дейишди..Онангга,, дедилар..Сўнгра кимга, деди..Онангга,, давоми...

2768 16:42 / 10.10.2018
Абу Умомадан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари билан икки қулни олиб келдилар. Улардан бирини Али салавотуллоҳи алайҳига совға қилдилар. давоми...

1291 11:00 / 02.05.2020
Аллоҳ таоло бандаларини Ўзининг ибодатига чақиради. У томондан буюрилган амалларни бажаришга ва қайтарган ишларидан қайтишга тарғиб қилади. Яратган Роббимиз давоми...

1449 14:00 / 09.12.2023