1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Азизу мукаррамликдан мосуво этмасин...

13:00 / 03.04.2021 1971 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оила эркак ва аёл ўртасида бино бўлади, ундан зурриёт тарқалади, инсон насли давом этади. Аллоҳ таолонинг бу оламда тайин этган қонунияти шу. Бундан ўзгача бўлиши мумкин эмас.

«Ва сизларга сокинлик топишингиз учун ўзингиздан жуфтлар яратганлиги ва ораларингизда севги ва марҳаматни солиб қўйгани (ҳам) Унинг оят-белгиларидандир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят-белгилар бордир». (Рум сураси, 21-оят).

Инсонни эркак-аёлга ажратиб, жуфт яратишининг ўзи Аллоҳнинг биру борлиги, баркамол сифатлар соҳиби эканининг ёрқин далилидир. Доимо кўрилавергач, унга эътибор берилмайди, аммо эътибор ила тафаккур қилиб кўрилса, инсоннинг эркак ва аёллик ҳолати улкан мўъжизадир. (Тафсири Ҳилол).

Никоҳ инсоний алоқалар ичида энг муқаддас ва аҳамиятлисидир. Бу алоқа одам боласининг кўплаб хоҳиш истакларига жавоб беради. Никоҳдаги икки шахс бир-бирига энг яқин шахслар ҳисобланади.

«Аллоҳ сизлар учун ўзларингиздан жуфтлар қилди ва сизларга жуфтларингиздан болалар ва набиралар қилди ҳамда сизларга пок ризқларни берди...» (Наҳл сураси, 72-оят).

Мазҳабимиздаги мўътабар манбалардан бўлган «Дуррул-Мухтор» китобининг «Никоҳ фасли»да шундай баён этилади: «Одамзотга никоҳ ва имондан бошқа ҳатто жаннатда ҳам давом этадиган ибодат йўқ. Оила шундай саодатманд бир боғки, у ҳатто жаннатда ҳам давом этади. Ҳар қандай шартнома маълум муддатдан сўнг кучини йўқотади, аммо бир-бирларидан рози бўлган умр йўлдошларининг ҳаёти ўлим билан ҳам тугамайди».

Демак, оила эркак ва аёл ўртасида бино бўлади, ундан зурриёт тарқалади, инсон насли давом этади. Аллоҳ таолонинг бу оламда тайин этган қонунияти шу. Бундан ўзгача бўлиши мумкин эмас.

Инсон фитратига, соғлом ақлга тамоман зид бўлган, ўзини билган инсон жирканадиган ишлар ва турли тарғиботлар фаҳш ботқоғига ботган Ғарбдагина эмас, шу кеча-кундузда ўзимизнинг юртимизда ҳам қулоққа чалина бошлагани ўта хунук ҳолдир. Айни кунларда юртимизда энг кўп муҳокама қилинаётган, турли соҳа ва касб соҳалари вакиллари ўз фикрларини ва қарашларини баён этаётган мавзу бўлиб турибди.

Шу ўринда, қалбга таскин берадигани, ҳамма бир овоздан ушбу жирканч ва нопок одатларни тарғиб қилувчиларни қораламоқда, инкор этмоқда. Кўплаб илм соҳиблари, зиёлилар ва умуман маданиятли ва соғлом қарашга эга юртдошларимиз томонидан матбуотда ва интернет нашрларда улар ва уларнинг ҳаром амалларини зарарлари баён этилмоқда, кишиларни ундай жирканчликларнинг ҳалокатли оқибатларидан огоҳ этишмоқда.

Бу ҳақда «Тафсири Ҳилол» соҳиби ҳам шундай дейдилар: «Аллоҳ таоло инсонни эркак ва аёл жинсида яратди. Ҳар бирига ўзига хос аъзолар ва хусусиятлар берди. Аллоҳ таоло инсон зотини жинсий яқинлик йўли билан яратиб, унинг насли покиза йўл билан кўпайиб туришини ирода ва ҳаётий зарурат қилди. Бу йўлдан тажовуз қилганлар ва Аллоҳ иродасига зид бориб, эркакларга шаҳват ила яқинлик қиладиганлар ақидаси бузуқ ва тубан кишилар ҳисобланадилар».

Ундай тоифаларнинг барчаси лаънатга қолувчи тубан ва разил кишилар бўлади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Лут қавми амалини қилган кимсани Аллоҳ лаънатласин», деб уч бора такрорлаганлар (Ибн Ҳиббон ривояти).

Лаънатнинг уч марта такрорланганидан ҳам бу ишнинг нақадар паст иш эканини англаш мумкин.

Сўзимиз якунида айтадиганим, Аллоҳ таоло Ўзининг Каломида марҳамат қилади: «Батаҳқиқ, Биз Бани Одамни азизу мукаррам қилиб қўйдик ва уларни қуруқлигу денгизда (улов-ла) кўтардик ҳамда уларни пок нарсалар ила ризқлантирдик ва уни Ўзимиз яратган кўп нарсалардан мутлақо афзал қилиб қўйдик». (Исро сураси, 70-оят).

Яратган Зот барчамизни мана шу мукаррамликдан мосуво этмасин, азизликдан, афзалликдан нафсга берилиш, шаҳватга берилиш сабаб маҳрум этмасин.

Бундай ишларни ер юзида тарқалишини, ёйилишини истаётган шайтонсифат инсонлар тоифаларга Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилсин деймиз.

«Албатта, иймон келтирганлар ичида фоҳиша тарқалишини яхши кўрадиганларга бу дунёю охиратда аламли азоб бордир. Аллоҳ биладир, сизлар билмассизлар». (Нур сураси, 19-оят).

Аллоҳ таоло бизни, фарзандларимизни ва халқимизни ушбу бузуқ ишлардан, фитналардан омон сақласин! Тўғри йўлдан, ҳидоятдан асло адаштирмасин. Чалғитувчи, ёмонликка бошловчи турли йўллар, васваса ва таъсирлардан юртдошларимизни, мўмин мусулмонларни ҳимоя этсин.

Манба: islom.uz

Бобур Аҳмад тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло айтади.Аллоҳга берган аҳдпаймон ва қасамларини озгина қийматга сотиб юборадиган кимсалар учун охиратда ҳеч қандай насиба йўқдир. Қиёмат кунида Аллоҳ давоми...

3239 09:00 / 21.06.2019
Аллоҳ таоло марҳамат қилади.Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига хиёнат қилмангиз ва билган ҳолларингизда сизларга ишониб берилган нарсаларга яъни, динга ва давоми...

5796 17:45 / 08.03.2019
Фаҳшдан четланиш учун бажариладиган амаллардан яна бири ndash намозни тўлатўкис адо қилишдир.Намоз ўқиш кунига беш вақтда фарз қилинган бўлиб, у Ислом динининг давоми...

2923 15:00 / 09.11.2020
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтадилар .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларга тақлид қилувчи эркакларни ва эркакларга тақлид қилувчи аёлларни давоми...

5307 21:10 / 04.01.2019
Аудиолар

121479 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42977 14:35 / 11.08.2021