1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Фаҳшдан четланиш учун намозни тўла-тўкис адо қилиш лозим (йигирма биринчи мақола)

15:00 / 09.11.2020 2922 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фаҳшдан четланиш учун бажариладиган амаллардан яна бири  намозни тўла-тўкис адо қилишдир.

Намоз ўқиш кунига беш вақтда фарз қилинган бўлиб, у Ислом динининг асосларидандир. Намозсиз Ислом худди асосий устунларидан бир устуни йиқилган бинога ўхшайди. Бундай бинонинг эса қулаши аниқдир. Демак намозсиз банданинг дини ҳам қулаши аниқдир.

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир. (Нисо сураси, 103‑оят).

Дўзах аҳллари жаҳаннамга тушишларининг асосий сабабларидан бири ҳам намоз ўқимаганликларидир. Бу ҳақда Аллоҳнинг Китобида қуйидаги оятлар бор: «Сизларни дўзахга нима киритди? Улар: «Намоз ўқийдиганлардан бўлмаган эдик. Ва мискинларга таом бермаган эдик. Ва ботилга шунғувчилар билан бирга шўнғир эдик. Ва қиёмат кунини ёлғонга чиқарган эдик. Токи бизга ўлим келгунича», дерлар» (Муддассир сураси, 42-47 оятлар).

Ушбу оятда дўзах эгалари азобланишларининг сабабларини санаб туриб намоз ўқимаганликларини биринчи ўринда айтганлар.

Буюк Аллоҳ, тилларида иймон келтириб, қалбларида иймон келтирмаган мунофиқлар ҳам ҳатто намоз ўқишларини айтган: «Албатта, мунофиқлар Аллоҳни алдамоқчи бўларлар. Ҳолбуки, Аллоҳ уларни «алдовчи»дир. Агар намозга турсалар, дангасалик билан, хўжакўрсинга турарлар ва Аллоҳни камдан кам зикр қиларлар» (Нисо сураси, 142-оят).

Мунофиқлар албатта дўзах эгаларидир. Лекин улар «намозга турсалар, дангасалик билан, хўжакўрсинга турарлар».

Улар, яъни мунофиқлар жаҳаннам аҳлидан бўлсалар унда намозга умуман турмайдиган кишининг Аллоҳ ҳузуридаги ҳоли қандай бўлади тасаввур қилиш қийин!

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намознинг тутган ўрни ҳақида қуйидагича марҳамат қилганлар: «Қиёмат кунида банда биринчи бўлиб ҳисоб қилинадиган нарса – намоздир. Агар намози яхши бўлса, қолган амаллари ҳам яхши бўлиб кетади. Агар намози ёмон бўлса, қолган амаллари ҳам ёмон бўлиб кетади».

(Табароний ривояти).

Ҳадисдан маълумки, банданинг бахту-саодати ҳам, бадбахтлиги ҳам намозга боғлиқ экан. Банданинг намози бошқа амалларига ҳам таъсир ўтказар экан.

Намознинг фаҳшдан ва бошқа гуноҳлардан бандани сақлаши ҳақида Аллоҳ қуйидагича марҳамат қилган: «Сенга китобдан ваҳий қилинган нарсани тиловат қил ва намозни тўкис адо эт, албатта, намоз фоҳиша ва мункар ишлардан қайтарур. Албатта, Аллоҳнинг зикри буюк ишдир. Аллоҳ нима қилсангиз, билур» (Анкабут сураси, 45-оят).

«Намозни тўкис адо эт» деб таржима қилинган жумлани тўғридан-тўғри, сўзма-сўз ўзбекчага ўгирилса, «намозни тик турғиз» бўлиб чиқади. Демак, намозни ўқиш билан намозни тик турғизиш, яъни тўкис адо этиш орасида фарқ бор. Аллоҳ таоло Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга «намоз ўқи» деб эмас, «намозни тўкис адо эт», деб хитоб қилмоқда.

Мана шу нуқтаи назардан кимнинг намози ҳақиқий, кимники сохта эканини билиб оламиз. Намозни ҳамма ҳам ўқиши мумкин, лекин намозхон фаҳш ва мункар ишлардан қайтмаса, унинг ўқиган намози ҳақиқий бўлмайди. Қачонки намозхон намозни тўкис адо қилса, фоҳиша ва мункар ишлардан албатта қайтади.

Шу боисдан ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг намози уни фаҳш ишлар ва мункардан қайтармас экан, у намози ила Аллоҳдан фақатгина узоқлашиб боради» деганлар.

(Тобароний ривояти).

Хулоса шуки, фаҳшдан қутилиш учун албатта намоз ўқиш керак. Ўқиб ҳам ўз вақтида тўла-тўкис адо қилиш керак.

(Давоми бор)

Афзал Аброр таржимаси

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло айтади.Аллоҳга берган аҳдпаймон ва қасамларини озгина қийматга сотиб юборадиган кимсалар учун охиратда ҳеч қандай насиба йўқдир. Қиёмат кунида Аллоҳ давоми...

3239 09:00 / 21.06.2019
Мўмин киши нафсининг хоҳишларига қарши келишда сабрли бўлмоғи лозимдир. Бир умр шу ҳолда яшаш қийинку, деб ўйламасин. Чунки, бундай ўйлаши унинг қиёмат кунига, давоми...

1660 18:00 / 20.12.2022
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Юзларига урадиган, ёқаларини йиртадиган ва жоҳилият даъволари билан бақирибчақирадиган кимсалар биздан эмас, давоми...

3649 18:00 / 10.01.2019
Аллоҳ таоло айтади.Ўғри эркакни ҳам, ўғри аёлни ҳам қўлларини кесинглар Токи бу уларнинг қилмишларига яраша жазо бўлсин, Аллоҳ томонидан берилган азоб бўлсин. давоми...

3107 16:40 / 23.05.2019
Аудиолар

121478 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42976 14:35 / 11.08.2021