1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Фақирга бахиллик, бойга сахийлик қиладиганлар

19:00 / 23.09.2021 4975 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир аёл кекса сотувчидан «Тухум неча пул?», деб сўради.

Сотувчи «Донаси икки дирҳамдан» деди.

«Олтитасини ўн дирҳамга берсангиз оламан, бермасангиз, кетавераман» деди аёл.

Сотувчи «Келинг, олинг, шояд Аллоҳ таоло мушкулимизни осон қилса! Ҳали савдо қилмагандим. Бу биринчи савдо» деди.

Аёл тухумларни олдию, ғалаба нашидасини сураётган ғолибдек бориб, машинасига ўтирди. Дугонаси билан ошхоналардан бирида кўришди ва кўнгиллари тусаган таомларни буюртма қилишди. Таомлар келгач, одатларига кўра, озгина ейишди ва кўпини қолдиришди.

Кейин аёл пулини тўлашга кетди. Жами 130 дирҳам бўлибди. Ошхоначига 150 дирҳам берди ва «Қайтимини ўзингизга олинг» деди.

Ушбу ҳолат ошхоначи учун оғриқлимасдир, аммо кекса сотувчи учун оғриқли эди.

Нега фақир сотувчилардан нарса олаётганимизда бахиллигимизни, кучимизни уларга ишлатамизу, саховатимизга муҳтож бўлмаганларга сахийлик қиламиз?!

Бир бола айтяпти: «Намоздан кейин отам турли нарсалар сотадиган камбағал кишилардан, эҳтиёжлари бўлмаса ҳам, қиммат нархларда маҳсулотлар сотиб олардилар. Бундан менинг жаҳлим чиқарди. Шунда отам «Бу ўша сотувчиларни камситмай, хижолатга қўймай, уларга бериладиган садақадир» деганларидан сўнг вазиятни тушундим».

Икки хил тарбия. Биринчи воқеада одамларнинг қалбларини ҳисобга олмаслик, ижтимоий мунофиқлик кўзга ташланса, кейингисида инсонларнинг қалбларини оғритмасдан уларга мурувват қилиш кўринади.

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуръони Карим қироатини кўпайтириш, унинг соҳибини ўзи сезмаган ҳолда тарбиялаб қўяди. Шунингдек, иймонини зиёда қилади, қалби хотиржам бўлади, ҳаётидан мамнун давоми...

1815 14:05 / 13.08.2021
Бир киши Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг олдига келиб деди Мен бир кишининг олдидан келяпман, у одамларга Қуръонни ёддан имло қиляптиУмар розияллоҳу анҳу давоми...

2398 14:00 / 06.06.2022
Олтинчи тақсимАйблов воситасига қараб ғийбат беш қисмга бўлинади1. Тил билан ғийбат қилиш.Ҳикоя. Баъзи кишиларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Хилол давоми...

4720 16:57 / 12.02.2018
Бир одам Ҳарами шариф эшигида туриб .эй, тўғриларни қўлловчи, ҳаромдан сақланувчиларни асровчи Парвардигорим..., дея тинмай бирхил дуо ўқирди. Унга .сен бошқа дуо давоми...

3401 11:12 / 31.12.2023