1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Эй аҳли Қуръон, витр намози ўқинг!

14:00 / 31.01.2021 2323 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ عَلِيٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: يَا أَهْلَ الْقُرْآنِ أَوْتِرُوا فَإِنَّ اللهَ وِتْرٌ يُحِبُّ الْوِتْر. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Эй аҳли Қуръон, витр намози ўқинг. Аллоҳ тоқдир, тоқни яхши кўрур», дедилар». 

«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.

Шарҳ: «Аллоҳ тоқдир» дегани шериги йўқ, жуфт эмас, маъносидадир. Шу маънода Аллоҳ таоло витр — тоқ намозни яхши кўрар экан.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мўмин-мусулмонларга «Эй аҳли Қуръон» деб мурожаат қилишлари «Витр намозини ўқинг», деб амр қилишлари бу намознинг вожиб эканлигини, ўқимаса бўлмаслигини кўрсатади. 

Ортидан «Аллоҳ тоқдир, тоқни яхши кўрур!» дейишлари ҳам шу маънони таъкидлайди. 

Шунинг учун Ҳанафий мазҳаби витр намозини вожиб, деган. Бошқа мазҳаблар эса вожиб эмас, деганлар. Аввал кўриб ўтганимиздек, Ҳанафий маз­ҳабидан бошқа мазҳабларда фарз ва вожиб тушунчалари бир маънони – Ҳанафий мазҳабидаги фарз маъносини англатади. Шунинг учун уч мазҳаб вакиллари беш вақт намоз фарзлиги ҳақидаги далил ва ҳужжатларни келтириб, витрни ҳам вожиб, десак, олти вақт намоз бўлиб қолади, деган фикрга борганлар.

Ҳанафийларда эса фарз билан суннатнинг орасида вожиб борлиги ва витр намози ҳақидаги далиллар фарздан кучсиз, суннатдан кучли бўлганлиги учун вожиб, дейилган.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга умр давомида бир марта саловот айтиш фарздир.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга намознинг охирги ташаҳҳудида давоми...

4408 17:17 / 30.03.2018
797. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом берди. У зот таҳорат ушатаётган эдилар, саломга давоми...

1426 00:00 / 04.12.2022
614. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим .Ҳар бирингиз мутасаддидир давоми...

2696 17:32 / 14.01.2022
718. Самура ибн Жундаб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдодни ўқиб бўлганларидан кейин уларга юзларини ўгириб қараган давоми...

3633 19:00 / 27.05.2022