1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Абу Ҳотим Муҳаммад ибн Ҳиббон

12:00 / 31.01.2021 1302 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(иккинчи мақола)

Хатиб айтадилар: «Масъуд ибн Носир Сижзий Ибн Ҳиббон ёзган китобларни зикр қилдилар: «Тарихус сиқат», «Илал авҳомил муаррихин» (1 жилддан), «Илал маноқиби Зуҳрий» (20 жуз), «Илал ҳадиси Молик» (10 жуз), «Илал ма аснада Абу Ҳанифа» (10 жуз), ۫«Ма холафа фийҳи Суфён Шуъбата» (3 жуз), «Ма холафа фийҳи Шуъбату Суфёна» (2 жуз), «Ма инфарада биҳи аҳлул Мадинати минас сунан» (1 жилд), «Ма инфарада биҳи Маккийюн» (2 жилд), «Ма инфарада биҳи аҳлул Ироқ» (1 жилд), «Ма инфарада биҳи аҳлу Хуросон» (2 жилд), «Ма инфарада биҳи Ибн Аруба ан Қатода ав Шуъба ан Қатода» (2 жилд), «Ғароибул ахбор» (1 жилд), «Ғароибул Куфиййин» (10 жуз), «Ғароибу аҳлил Басра» (8 жуз), «Ал-Куно» (2 жилд), «Ал-Фаслу вал-васлу» (1 жилд), «Ал-Фаслу байна ҳадиси Ашъас ибн Абдулмалик ва Ашъас ибн Саввор» (2 жуз), «Мавқуф ма руфиъа» (10 жуз), «Маноқиби Молик» (1 жилд), «Маноқиби Шофеъий» (1 жилд), «Ал-Муъжам алал мудун» (10 жуз), «Ал-Абвобул мутафарриқа» (3 жилд), «Анвоъул улум ва авсофуҳо» (3 жилд), «Ал-Ҳидоя ила илмис сунан» (1 жилд), «Қабулул ахбор» (1 жилд) ва бошқалар».

Масъуд ибн Носир айтадилар: «Бугунги кунда бу асарларнинг баъзиларинигина топиш мумкин. Китобларини уйларида сақлар эдилар. Султонлар ишининг заифлиги ва фосидларнинг истилоси, узоқ замонлар ўтиши баъзи китобларининг йўқолишига сабаб бўлди».

«Заммул калом» китобининг муаллифи Абу Исмоил Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Ансорий айтадилар: «Абдусамад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммаддан эшитдим. У киши оталарининг: «Замон олимлари Абу Ҳотим ибн Ҳиббоннинг: «Пайғамбарлик илм ва амалдан иборатдир» – деган сўзларини рад этиб, у кишини зиндиқликда айблагач, илм аҳли билан алоқа-муносабатларини тўхтатишди. Бу ҳақда халифага ёзишгач, халифа у кишини ўлдиришни буюрдилар», – деганларини эшитган эканлар».

Бу ғариб ҳикоя. Ибн Ҳиббон катта олимлардан. Биз у кишини хатолардан бутунлай холи деб айтолмаймиз. Лекин бу каби сўзларни мусулмон ҳам, зиндиқ файласуфлар ҳам айтаверади. Мусулмоннинг бундай сўзларни айтиши ножоиз бўлса ҳам, унинг учун узрли саналади. Биз бу гапдаги мубтадо (эга) зикр қилинган хабар (кесим)лар билангина чекланмайди (яъни, пайғамбарлик фақат илм ва амалдангина иборат эмас), деб тушунамиз. Бу гўё Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ҳаж арафадир», – деган гапларига ўхшайди. Маълумки, ҳожи фақатгина арафада туриши билан ҳожи бўлмайди. Ҳажнинг бошқа фарзларию вожиблари ҳам бор. Бу билан Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳажнинг энг муҳим фарзинигина зикр қилганлар. Ибн Ҳиббон ҳам илм билан амал пайғамбарликнинг муҳим хислатларидан эканлигини кўзда тутганлар. Чунки илм ва амал пайғамбарликнинг мукаммал сифатларидандир. Ўз-ўзидан аёнки, бу икки сифатсиз ҳеч ким пайғамбар бўлолмайди, шунингдек, бу икки сифатга эга бўлганларнинг ҳаммаси ҳам пайғамбар бўлолмайди. Чунки пайғамбарлик бандага Ҳақ таолодан берилади. Банданинг ўзи риёзат билан асло бу даражага эришолмайди. Пайғамбарлик билан ладуний (ғайритабиий) илм ва солиҳ амал бирга бўлади.

Файласуфлар эса пайғамбарликка илм ва амал билан эришиб бўлади, дейдилар. Бу куфрдир. Абу Ҳотим асло бундай ниятда бўлмаганлар. Аллоҳ паноҳ берсин. Сўзларни китобларда тақсимлашлари, узоқ маъноларни кўзлаб гапиришлари, баъзи мункар ҳадисларни келтиришлари, баъзи ғаройиб воқеаларни зикр қилишлари бунга далолат қилмайди. Ҳақиқатда Ибн Ҳиббон ўз «Саҳиҳ» китобларини уни уқиб ёдлаган кишигина англаб етишини таъкидлаганлар. Бу Қуръони бор кишининг оятларни ўз ўрнига қўйиб ёддан ўқий олишига ўхшайди.

Ибн Ҳиббон «Саҳиҳ»ларида айтадилар: «Биз китобимизга ўзида қуйидаги беш хислатга эга бўлган ровийларнинг ҳадисларинигина киритишга қарор қилдик: биринчиси – динда чиройли хулқ билан адолатли бўлиши, иккинчиси – ҳадис илмида ишончли бўлиши ва бу билан танилиши, учинчиси – ўзи ривоят қилган ҳадисини ақлан тасаввур қилиб билиши, тўртинчиси – ҳадиснинг қандай маъно-мазмунга далолат қилишини билиши, бешинчиси – ҳадиснинг тадлисдан холи бўлиши».

Абу Исмоил Ансорий айтадилар: «Воиз Яҳё ибн Аммордан Ибн Ҳиббон тўғриларида сўраганимда, у кишининг: «Биз у кишини Сижистондан чиқариб юбордик. Кўп илмдор эдилар. Лекин ўта диндор эмасдилар. Бизнинг ҳузуримизга келиб, Аллоҳнинг ҳади, яъни жиноятга берадиган жазо чегарасини тан олмаганлари учун у кишини чиқардик», – деганларини эшитдим».

Сизларнинг у кишини инкор этишларингиз бидъатдир. Бундай масалалар устида тортишиб, чуқур кетишга Аллоҳ изн бермаган. (Жазоларни ижро этиш банданинг ҳаққими ёки Аллоҳнинг ҳаққими?) Бунинг исботи ёки инкори ҳақида ҳеч қандай далил келмаган. «Бемаъни нарсаларни тарк этиши инсоннинг исломияти гўзаллигидандир» (ҳадис). Аллоҳ таоло Ўзини нима билан васф қилган бўлса ёки пайғамбарларига Ўзини қандай сифатлар билан васф қилишни ўргатган бўлса, биз Уни ҳеч қандай ўхшатиш ва кайфиятсиз сифатлаймиз:

لَيْسَ كَمِثْلِهِ شَيْءٌ وَهُوَ السَّمِيعُ البَصِيرُ

«Бирон нарса У Зотга ўхшаш эмасдир. У эшитгувчи ва кўриб тургувчидир» (Шууро сураси, 11-оят).

Ҳофиз Зиё томонларидан Ибн Ҳиббон китобларининг ҳошиясига битилган тузатишларни ўқидим. Ибн Ҳиббон Анаснинг «Висол» (висол – саҳарлик ёки ифторлик қилмасдан рўзани улаб тутиш) ҳадиси тўғрисида: «Бунда очликдан қоринларига тош боғлаганликларининг ботиллигига далил бор. У сўз «ҳажар» («тош») эмас, «ҳужаз» («этак»)дир. Набий алайҳиссалом қоринларига тош эмас, этакларини боғлаб юрганлар. Чунки Аллоҳ таоло Пайғамбарини таомлантирган. Тош боғлаб юриш эса очликнинг ўрнини боса олмайди», – деганлар.

Ибн Ҳиббон китобларида Ибн Аббоснинг ҳадисларини ривоят қилганлар: «Бир куни Абу Бакр ва Умар очликдан кўчага чиққан эдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни учратиб, бунинг хабарини бердилар. У зот: «Сизларни чиқарган нарса мени ҳам чиқарди», – дедилар. Бу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳ таолодан, хусусан, висол пайтларида таом ва сув берилганига далилдир».

(Давоми бор)

«Машҳур даҳолар сийрати» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
У киши шайхулислом, ҳофизуззамон, Абулҳасан Али ибн Умар ибн Аҳмад ибн Маҳдий ибн Масъуд ибн Нуъмон ибн Дийнор ибн Абдуллоҳ Дора Қутний алБоғдодийдир. Бу зот давоми...

3325 21:59 / 27.04.2017
Шайх Фарийд Божий Тунисий Дамашқдаги .АлФатҳул Исламий, маъҳадида дарс бераётган пайтлари эди. Бир куни тушларида шайхлари Абдулҳодий Харсани кўрдилар ва у давоми...

2627 13:00 / 26.12.2021
Шоҳ Валиюллоҳ Деҳлавий 1114 ҳ.й.нинг 14 шавволида пайшанба куни Деҳлидаги Пухлат қишлоғи Музаффарнагар маҳалласида таваллуд топган.Унинг тўлиқ исми mdash Аҳмад давоми...

3824 22:00 / 27.04.2017
Абдулқодир ибн Муҳаммад ибн Солиҳ ибн Ҳусайн ибн Ийсо ибн Ҳумайд ибн Ҳарубий ибн Алий ибн Ҳамд ибн Мустафо атТамимий милодий 1971, ҳижрий 1391 йили Сурия Араб давоми...

10347 21:18 / 30.07.2021
Аудиолар

121464 11:58 / 10.10.2018
Фотолар

7092 09:50 / 18.04.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42959 14:35 / 11.08.2021