1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Қуръон ўқи, қалбинг хотиржам бўлади

14:05 / 13.08.2021 1826 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръони Карим қироатини кўпайтириш, унинг соҳибини ўзи сезмаган ҳолда тарбиялаб қўяди. Шунингдек, иймонини зиёда қилади, қалби хотиржам бўлади, ҳаётидан мамнун бўлади, ризқи билан қаноатлантиради, сўзлари равонлашиб, фасоҳатли бўлади, ҳамда гап-сўзлари нолойиқ сўзлардан холи бўлади, лағв мажлисларини тарк этади, қилиб юрган бекорчи номақбул ишларини ташлайди. Чунки, унинг қалби Қуръон билан ёришган ва нурга тўлган бўлади.

Қатода ибн Диъома исмли олим ҳикоя қилади:

«Басра шаҳрида Утба ибн Абон исмли зоҳид, тақводор, маҳзунликда Ҳасан Басрийга ўхшаган, доим рўза тутадиган киши яшаб ўтган бўлиб, унинг Мисвар исмли кекса бир қўшниси бор эди. Қўрқуви қаттиқлигидан Қуръонни тинглашга бардоши етмасди. Агар унинг олдида Қуръондан бир-икки оят ўқилса, қаттиқ қичқириб, бир неча кун ақлини йўқотгандек юрарди. Бир куни унинг ёнига Ҳасъам қабиласидан бир киши келди. Ёнига ўтиргач, Қуръони Каримдаги: «Тақводорларни Роҳман ҳузурига меҳмон ҳайъати этиб тўплаган кунимизда».

«Жиноятчиларни жаҳаннамга чанқоқ ҳолларида ҳайдаймиз» (Марям сураси, 85-86 оятлар) оятларини ўқиди. Буни эшитган қария: «Мен жиноятчиман. Эй қори, ҳозир ўқиган оятлардан яна ўқи», деди. Бояги киши оятларни яна ўқиди. Қария баланд овозда бақириб, «Оҳ!» деди-ю, омонатни топширди».

Аллоҳим Қуръонни қалбларимизнинг нури ва баҳори қилгин!

Изоҳ: Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ Қатода ҳақида: «Қуръон тафсири ва уламоларнинг турфа хил қарашларининг билимдони эди» деганлар.

Манбалар асосида Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Эҳтиёт бўлиш лозим бўлган қалб хасталикларининг яна бири бидъат ҳисобланади..Бидъат, сўзи луғатда .бир нарсани янгитдан пайдо қилиш, деган маънони давоми...

5229 20:24 / 03.07.2017
Башарият ҳаётига назар солсангиз, инсон қалби доимо ҳақиқатни излайди. У доим ҳаққа интилади, ҳақни суяди, ёлғонни ёмон кўради. Эътибор беринг, қалб шундай давоми...

891 18:10 / 23 март
Бир одам солиҳ зотларнинг бирлари билан суҳбатлашиб ўтирган эди. Cуҳбат асносида .Ўзи барака деган нарса бормикин,, деб сўраб қолди. Солиҳ зот .Итлар ва қўйларни давоми...

2717 11:15 / 22.06.2022
.Маҳбубидан эваз умид қилган ёки ундан ғараз талаб қилган муҳаббатли эмас. Албатта, муҳаббатли сенга кўп нарса берадиган кимсадир, сен унга кўп нарса давоми...

2693 11:00 / 19.09.2021
Аудиолар

121494 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42987 14:35 / 11.08.2021