1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

У ҳақда сен айтган нарсанигина биламан

08:00 / 08.01.2021 1373 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Умар розияллоҳу анҳу Бадрда қатнашган улуғ саҳобалар билан бирга мени ҳам ҳузурига киритар эди. Уларнинг баъзилари: «Нима учун бу биз билан бирга кирди? Бизда ҳам бу каби ўғиллар бор-ку?» дейишарди. Умар розияллоҳу анҳу: «Бу бола сизлар билган жойдан, яъни нубувват хонадонидан», деди. Бир куни мени чақириб, Бадр жангида қатнашган улуғ саҳобалар билан бирга ҳузурига киритди. Менимча, ўша куни чақирилишимнинг сабаби уларга кўрсатиб қўйиш учун бўлган. Умар: «Аллоҳ таолонинг  «(Эй Муҳаммад!) Аллоҳнинг нусрати (мадади) ва фатҳ келганда…» сўзи ҳақида нима дейсизлар?» деб сўради. Баъзилари: «Аллоҳ бизга фатҳ ва нусрат берганда Аллоҳга ҳамд айтишга ва истиғфор айтишга буюрилганмиз», дейишди. Баъзилари эса ҳеч нарса дея олишмади. Шунда у менга: «Эй Ибн Аббос, сен ҳам шундай дейсанми?» деди. «Йўқ», дедим. «Нима дейсан?» деди у. Мен шундай дедим: «У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ажалларидир. Аллоҳ таоло: «(Эй Муҳаммад!) Аллоҳнинг нусрати (мадади) ва ғалаба келганида», деди. Бу ажалингиз аломатидир. «Дарҳол Роббингизга ҳамд билан тасбеҳ айтинг ва Ундан мағфират сўранг! Зеро, У тавбаларни қабул этувчи Зотдир», (Наср сураси, 1-2-3 оятлар) деган». Шунда Умар розияллоҳу анҳу: «Мен ҳам фақат сен айтган нарсани биламан», деди.

Имом Бухорий ривоят қилган.

 «Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ..Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Қурбонлик кунини ийд қилишга амр қилиндим. Уни Аллоҳ бу уммат учун қилгандир,, дедилар. Бир давоми...

1556 20:30 / 24.07.2020
Абдуллоҳ ибн Шавзаб айтади .Сулаймон ҳаж қилди. Умар ибн Абдулазиз ҳам у билан бирга эди. Иккови Тоифга келганда чақмоқ чақиб, момақалдироқ гумбурлади. Сулаймон давоми...

2910 07:00 / 07.02.2019
Қуръони Карим тўлиқ ҳолда, ҳар бир ҳарфигача барча оламларнинг Роббиси Холиқи, Розиқи, Тарбиячиси ва Тадбирини қилувчиси Аллоҳ томонидан туширилгандир. Унинг давоми...

22293 09:30 / 25.03.2020
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Уч нарса борки, улар кимда бўлса, Иймон ҳаловатини топади Аллоҳ ва Унинг давоми...

3063 09:03 / 18.12.2018