1445 йил 8 зулқаъда | 2024 йил 16 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Келинг, Қуръонни 300 кунда ёд оламиз

09:30 / 25.03.2020 22411 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръони Карим тўлиқ ҳолда, ҳар бир ҳарфигача барча оламларнинг Роббиси; Холиқи, Розиқи, Тарбиячиси ва Тадбирини қилувчиси Аллоҳ томонидан туширилгандир. Унинг бирор ҳарфи ҳам Аллоҳ таолодан бошқага мансуб эмасдир.

Аллоҳ таоло бу ҳақда: «Эй одамлар! Сизга Роббингиздан бурҳон келди ва сизга аниқ нурни нозил қилдик», деган.

Ушбу бурҳон Қуръони Каримдир.

Ушбу бурҳон Аллоҳнинг ягоналигининг бурҳонидир.

Ушбу бурҳон Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳақликлари бурҳонидир.

Ушбу бурҳон Исломнинг икки дунё саодатига элтувчи дин эканлигининг бурҳонидир.

Аллоҳ таоло Ўз бандаларига раҳм этиб, уларга икки дунё бахтига эришиш дастури қилиб нозил этган бу Қуръон аниқ нурдир.

Дарҳақиқат, Қуръони Карим инсоният учун маънавий руҳдир. Фақат у билангина инсоният маънавий жиҳатдан тирик бўла олади. Қуръон Аллоҳнинг каломидир. Уни Аллоҳ таолонинг ўзи Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий орқали нозил қилгандир.

Аллоҳ таоло яна: «Бу китобда шак-шубҳа йўқ, у тақводорларга ҳидоятдир», деган.

Яъни, Қуръони Карим шундай китобки, унинг ҳақлигига ҳеч шак-шубҳа йўқ. Унда ҳамма нарса очиқ-ойдин, аниқ-равшандир. Қуръони Каримнинг яна бир сифати «тақводорларга ҳидоятдир». Ҳидоят-лутф билан мақсадга эриштиргувчи йўлни кўрсатишдир. Тақводорлар эса, уқубатга элтувчи нарсалардан сақланадиган шахслардир.

Демак, Қуръони Карим ҳидоятидан баҳраманд бўлиш учун тақводор бўлиш керак экан. Тақвосиз қалбга Қуръони Карим ҳидоят солмайди. Кимки Қуръони Каримдан ҳидоят олибдими, демак унда тақво бор экан.

Илоҳий китобларни туширувчи Зот битта–Аллоҳ, уларни туширишдан мақсад ҳам битта–одамларни ҳидоятга бошлаш. Бундан мақсад Қуръони Каримнинг илоҳий китоб эканини исботлаш бўлганидан, унинг шаънини улуғлаб, яна бир бор зикр қилмоқда: «... ва Фурқонни ҳам туширди».

Фурқон, Қуръони Каримнинг сифати бўлиб, фарқловчи, ажратувчи деган маъноларни англатади. Чунки у ҳақдан ботилни, яхшидан ёмонни фарқлаб, ажратиб берган китобдир. Ана шу китобни ҳам Аллоҳнинг ўзи туширган.

Аллоҳ таоло яна: «Қуръонни тадаббур этиб кўрмайдиларми?! Агар у Аллоҳдан бошқанинг ҳузуридан бўлганда, ундан кўп ихтилофлар топар эдилар», деган. Қуръонни тадаббур қилиш, яъни, уни чуқурроқ англашга интилиш жуда зарур ишдир. Исломни билмоқчи бўлган одам, ҳақиқатни англамоқчи бўлган шахс бевосита Қуръони Каримга мурожат қилмоғи керак. Қуръонга мурожат этиб, уни тадаббур қилиб кўрган одам ҳақиқатни англаб етади. У илоҳий китобдир, унинг илоҳийлигини тадаббур қилган одам буни дарҳол англайди. Чунки Қуръонни жиддий ўрганишга киришган одам унда ҳеч қандай зиддият йўқлигини пайқайди. «Агар у Аллоҳдан бошқанинг ҳузуридан бўлганда, ундан кўп ихтилофлар топар эдилар».

Албатта, инсон ақли етганича ўрганади. Ҳеч ким: «Мен Қуръонни охиригача фаҳм этдим, бундан бошқа тушунча бўлиши мумкин эмас», дея олмайди.

Қуръон илоҳий мўъжиза, инсон эса, унинг қаршисида ожиздир. Ўша ожиз инсон ўзининг ожизона ақли ила кўпгина қуръоний ҳақиқатларни кашф этади. Бу эса унинг ҳидоятига сабаб бўлади.

Тажрибада собит бўлишича, баъзи инсонларнинг ҳидоят йўлига тушишига биргина қуръоний оятни тадаббур қилиш ҳам кифоя қилмоқда.

Аллоҳ таоло яна: «Бу одамлар учун баён ва тақводорлар учун ҳидоят ва мавъизадир», деган. Яъни, бу Қуръон ҳамма учун баёнотдир. Қуръони Карим ўтмишни ҳозир, ҳозирни келажак билан боғлаб турувчи, ҳамма нарсани баён қилувчидир. Шу билан бирга, «тақводорлар учун ҳидоят ва мавиъзадир». Қуръони Карим ҳамма одамларга баёнот бўлиб келаверади, аммо ундан фойда олиш тақводорларгагина насиб этади. Мўминлар ва тақводорларгина ундан ҳидоят топадилар ва мавъиза-ибрат оладилар.

Қуръонга муҳаббатли ва ихлосманд мўмин мусулмонлар, қуйида тақдим этиладиган Қуръони каримни 300 кунда тўлиқ ёд олиш жадвалини сиз азизларга тақдим этамиз. Ушбу жадвал Қуръонни ёд олувчи ихлосли дўстларимизга қўл келади деган умиддамиз. Тавфиқ Аллоҳдан!

Азиз биродарим, Қуръонни ёд олинг ва дуойингизда бизларни ҳам эслаб қўйинг!

Islom.uz портали

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Банданинг ҳар бир амали унинг қалбига таъсир қилади. Агар яхши амал қилса, банда қалби равшанлашади, дилидаги ғуборлар тарқалади. Банда гуноҳ содир этганда қалби давоми...

5965 19:10 / 05.03.2019
Сафар ойи ҳижрийқамарий тақвим бўйича йилнинг иккинчи ойидир. Одатда, бу ой яқинлашиши билан кишилар орасида сафар ойида сафарга чиқса, тўй қилса бўлмасмишrdquo давоми...

1572 23:00 / 27.08.2022
Қуръони карим инсонлар, хусусан иймон келтирганлар ва мутаққийлар учун икки дунё саодати манбаидир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий туширилган давоми...

5825 10:00 / 20.03.2019
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Жума Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилинди. Уни Жаброил алайҳиссалом олиб тушдилар. Ўшанда давоми...

3904 07:00 / 21.12.2018
Аудиолар

121460 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42955 14:35 / 11.08.2021