1445 йил 12 зулқаъда | 2024 йил 20 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Аллоҳ уни мукофотласин!

08:00 / 01.01.2021 1711 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мансур ибн Аммор айтади: «Бир йили ҳаж қилдим. Кўфа кўчаларидан бирида тўхтадим. Тун қоронғисида ташқарига чиқсам, бир киши баланд овозда: «Аллоҳ, иззатинг ва улуғлигингга қасам, мен ўз гуноҳларим билан Сенга қарши чиқишни хоҳламадим. Сенга кўп исён қилдим, жазо беришингдан жоҳил ҳолда Сенга осийлик қилдим. Хатога йўлиқдим, бадбахтлигим гуноҳ қилишга ёрдам бериб юборди. Гуноҳларимни беркитишинг мени алдаб қўйди. Мен Сенга осийлик қилдим, нодонлигим туфайли Сенга қарши чиқдим. Энди Сенда менга қарши ҳужжат бор. Ҳозир азобингдан мени қутқарадиган ким бор? Агар арқонингни мендан узиб қўйган бўлсанг, кимнинг арқони билан уланаман? Эҳ, ёшлигим беҳуда ўтди! Эҳ, ёшлигим беҳуда ўтди!» деб йиғлар эди.

У гапини тугатгач, ушбу оятни ўқидим: «Эй иймон келтирганлар! Ўзларингизни ва оила аъзоларингизни ёқилғиси одамлару тошлардан бўлган дўзахдан сақлангизки, унда дағал ва қаттиққўл, Аллоҳ буюрган нарсага итоатсизлик қилмайдиган, фақат буюрилган ишни қиладиган фаришталар бор». (Таҳрим сураси, 6-оят).

Мен оятни ўқиб тугатганимда кескин бир ҳаракат эшитилди, кейин эса ҳаммаёқ жимжит бўлиб қолди. Ортимга қайтиб, манзилимга келдим. Эртаси куни ўша кўчадан ўтиб кетаётсам, бир кишига жаноза ўқилаётган экан. Бир кампирни кўриб, нима бўлганини сўрасам, «Бир киши тунда ўғлимнинг ёнидан ўтди. Ўғлим намоз ўқиётган эди. Ўша киши Аллоҳнинг Китобидан бир оятни ўқиган эди, ўғлим уни эшитиб, вафот этди. Аллоҳ ўша одамни Ўзи мукофотласин», деди».

 

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Абу Бакр уни Баҳрайнга юбораётиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларга фарз қилган садақа ҳақида ёзиб давоми...

1921 10:30 / 18.05.2020
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Боласини тан олмаган отага гуноҳ ёзиладими Ёки охиратда уни нима кутадиЖавоб Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Абу давоми...

3226 19:10 / 17.02.2019
Чақириш, нидо қилиш, исташ, ёрдам сўраш маъноларини билдирган дуо, Қуръонга кўра банданинг бутун вужуди билан Аллоҳга илтижоси ёки имкониятлари чекланган давоми...

2867 18:02 / 08.12.2018
Одамлар билан бўладиган муомалада ўзимизни қандай тутишни белгилаб берувчи қоида Аллоҳ азза ва жалланинг .Одамларга яхши сўз айтинг, Бақара сураси, 83оят деган давоми...

1886 10:05 / 12.12.2019
Аудиолар

121672 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43121 14:35 / 11.08.2021