1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Боласини тан олмаган ота гуноҳкор ҳисобланадими?

19:10 / 17.02.2019 3208 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Боласини тан олмаган отага гуноҳ ёзиладими? Ёки охиратда уни нима кутади?

Жавоб: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қай бир аёл бир қавмга улардан бўлмаган шахсни киритса, унга Аллоҳдан ҳеч бир нарса йўқдир ва Аллоҳ уни жаннатига зинҳор киритмас. Қай бир эркак ўзи қараб туриб, ўз боласини инкор қилса, Аллоҳ таоло ундан тўсилур ва аввалгию охиргилар ҳузурида уни шарманда қилур», дедилар».

Абу Довуд, Насоий ва Ҳоким ривоят қилишган. Ҳоким саҳиҳ деган.

Зино қилиб орттирган боласини эрининг қавмига билдирмай қўшиб юборган аёл дунёдаги энг бадбахт аёллардан бўлади. Ундай нобакор аёлнинг икки дунёси куяди. Аллоҳнинг динидан бирор насибага эга бўлмайди. Охиратда эса Аллоҳ таоло уни дўзах азоби ила азоблайди ва жаннатга яқин ҳам келтирмайди.

Бировнинг боласини бошқа қавмга қўшиш қанчалик ёмон бўлса, ўз боласини билиб туриб инкор қилиш ҳам шунчалик ёмондир. Бундай гуноҳ ишни қилган одамдан Аллоҳ таоло тўсилади ва қиёмат куни барча халойиқ олдида уни шарманда қилади.

Шундай йўллар билан Ислом инсоният наслини соғ-саломат, ҳаром-хариш аралаштирмай сақлаб келган. Зотан, Ислом шариатининг бош мақсадларидан бири ҳам наслни муҳофаза қилишдир. Ислом йўқ жойда эса насл-насабнинг тайини қолмаслигини кўриб-билиб турибмиз. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қашқадарё вилоятида тарихий ёдгорликлар, меъморий обидалар, қадамжолар талайгина.Уларнинг аксари нафақат юртимизда, балки дунё миқёсида ном таратган сайёҳлик давоми...

2846 19:30 / 12.09.2020
Абу Мусо Имрон ибн Мусо Турсусийдан ривоят қилинади .Фатҳ Мусилий икки ёш бола олдидан ўтиб қолди. Бирининг қўлида асал суртилган нон, бирида эса тузламали нон давоми...

2865 07:10 / 26.02.2019
Салафи солиҳларимиз ҳикматни қаерда ё кимда кўрса, уни ғанимат деб биладиган, илмнинг қадрига етадиган ҳимматли зотлар бўлишган. Уларда ўзларидан ёши кичик давоми...

844 16:00 / 25.12.2022
Катта Лангар Қуръони мавзусини теран тушуниш учун аввал Муқаддас Китоб, яъни Қуръони Карим тарихига назар ташлаш жоиз. У пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга давоми...

3692 11:00 / 15.06.2019