1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Дажжол ер юзида қанча туради?!

17:10 / 17.02.2019 6622 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

У ер юзида қирқ кун туради. Аммо бу қирқ кун, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сифатлаганларидек, бизнинг қирқ кунимиз каби эмас.

«...Биз сўрадик: «Эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам! У ер юзида қанча туради?».

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Қирқ кун. Бир куни бир йилдек, яна бир куни бир ойдек, яна бир куни бир ҳафтадек. Қолган кунлари, сизларнинг кунингизга ўхшаш».

«Эй Расулуллоҳ! Мана шу бир йилга тенг келадиган кунда, бир кеча-кундуздаги (беш маҳал) намоз бизга кифоя қиладими?»

«Йўқ. Ўзингиз белгилаб (ўқийверинглар)».

«Эй Расулуллоҳ! Ерда у қай тезликда ҳаракат қилади».

«Ортидан шамол эсган ёмғирли булут каби. У бир қавмга келиб, даъват қилади. Улар унга иймон келтириб, даъватини қабул қиладилар... » (Муслим ривояти).

Дажжол Байтул Мақдисда, Исо алайҳиссаломнинг қўлида ҳалок бўлади.

Ҳадиси шарифда шундай келган: «...Сўнгра Исо алайҳиссалом тушиб, саҳар вақтида (одамлар олдига) боради. Улар айтадилар: «Бир киши (келяпти)". Бориб қарасалар. Исо алайҳиссалом бўлади. Намозга такбир айтилгач, «(Имомлик қилиш учун) олдинга ўтинг, эй (Аллоҳнинг) Руҳи», дейишади. У айтади: «Имомингиз марҳамат қилиб (олдинга ўтсин) ва сизларга намоз ўқиб берсин». Бомдод намози ўқиб бўлингач, ҳаммалари Дажжолнинг олдига чиқадилар. Лаънати каззоб Исо алайҳиссаломни кўрган заҳоти, туз сувда эриганидек, эриб кетади. Сўнгра Исо алайҳиссалом Дажжолни ўлдиради. Ҳаттоки дарахт ва тошлар (тилга кириб) нидо қилади: «Эй Руҳуллоҳ! Мана бу (орқамга беркинган) яҳудий (Дажжолнинг тобеъларидан)». Исо алайҳиссалом улардан биронтасини қолдирмасдан, ҳаммасини ҳалок қилади.

«Дажжол ҳақида нима биласиз?» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир дўстимга мева сотувчи бир воқеани айтиб берган экан. Ўша савдогар бир чақа ҳам зарар қилмай, яроқсиз меваларни сотар экан. У эскирган меваларни идиш тагига давоми...

3009 08:00 / 22.12.2020
СаволМен бир дўстимга қарз берган эдим, яқинда маълум бўлиб қолдики, дўстим ўша маблағни нопок ишларга сарфлаётган экан. Унинг гуноҳларига мен ҳам шерик бўлиб давоми...

2476 15:02 / 09.07.2020
Юқорида зикр қилинган далил ва ҳужжатлардан Ислом инсонларни илмга тарғиб қилибгина қолмай, балки ўзи ҳам айнан илмий асосга эга эканини билиб оламиз. Исломнинг давоми...

1916 19:30 / 13.10.2019
Бозорга кираётиб, қуйидаги ҳадисда келган дуони ўқийди . ,. . , . ,. .Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу давоми...

2556 15:00 / 01.06.2020