1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Уларни сиймоларидан танийсан…

19:36 / 06.09.2020 2535 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ

(Садақалар) Аллоҳнинг йўлида тутилган, ер юзида кезишга қодир бўлмаган, билмаган киши иффатлари туфайли уларни бой деб ўйлайдиган фақирларгадир. Уларни сиймоларидан танийсан, одамлардан хиралик қилиб сўрамаслар. Нима яхшилик нафақа қилсангиз, бас, Аллоҳ албатта, уни ўта билувчидир. (Бақара сураси, 273-оят).

Бу ояти карима зикр қилган тоифадаги одамлар нафсларини Аллоҳ таолонинг йўлида иш қилишга тутганлар, шу сабабдан уларнинг касб қилишга ҳам имконлари йўқ. Айни чоғда, иффатлари, уятлари кучли бўлганидан ўзларининг ҳожатманд эканликларини яшириб юрадилар. Асл ҳолни билмаган одам уларни сиртларидан кўриб, бой деб ўйлайди.

«(Садақалар) Аллоҳнинг йўлида тутилган, ер юзида кезишга қодир бўлмаган, билмаган киши иффатлари туфайли уларни бой деб ўйлайдиган фақирларгадир».

Нафақани худди ана ўшаларга қилиш керак. Уларнинг ўзлари асл ҳолларини беркитсалар, одамлардан хиралик билан тиланмасалар, уларни қандай қилиб топамиз?

«Уларни сиймоларидан танийсан…»

Фаросати бор, мулоҳазали кишилар мазкур фақирларни, гарчи улар ҳожатмандликларини билдирмасдан, кишилар кўзига бой бўлиб кўриниб юрсалар ҳам, таниб, ҳақиқатни билиб оладилар. Ўзларини иффатли тутганликларининг ўзи нафақани уларга махфий қилишга ундайди. Нафақа бераман деб, бундай кишиларнинг ҳис-туйғуларини оёқости қилмаслик керак. Нафақа Аллоҳ учун қилинаётган бўлса, махфий тарзда қилингани маъқул.

«Нима яхшилик нафақа қилсангиз, бас, Аллоҳ албатта, уни ўта билувчидир».

Савобини ҳам Ўзи билиб, бераверади. Шунинг учун ҳаммага кўрсатиб, гувоҳларни кўпайтириб садақа қилишга ҳожат йўқ. Сиз ихлос билан, Аллоҳ таолонинг юзини кўзлаб садақа қилаверинг, у ёғини Аллоҳ таолонинг Ўзи билади.

«Тафсири Ҳилол» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Мулк сурасида шундай марҳамат қилади Ва сўзингизни сир тутасизми ёки ошкора айтасизми, албатта, У кўкслардагини ҳам ўта билувчидир. Мулк сураси, давоми...

3699 09:05 / 12.09.2019
Аллоҳ мўмин бандаларига доимо меҳрибондир. Шунинг учун ҳам улардан беодоблик, исён содир бўлса ҳам Сўнгра ғамдан кейин давоми...

5285 17:00 / 25.01.2022
Аллоҳ таоло Тавба сурасида шундай марҳамат қилади Албатта, Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар, намозни тўкис давоми...

2230 14:04 / 20.11.2018
Аллоҳ таоло Жума сурасида шундай марҳамат қилади Сен .Эй яҳудий бўлганлар, албатта, сиз бошқа одамлардан фарқли ўлароқ, .Аллоҳнинг авлиёларимиз,, деб давоми...

4351 15:47 / 14.12.2018