1445 йил 27 шаввол | 2024 йил 06 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Намоз ўқувчининг олдидан ўтиш

11:00 / 07.09.2020 2535 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол:

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Сизга бир масала тўғрисида мурожаат қилмоқчи эдим. Жума кунида ҳар бир мўмин каби биз ҳам Аллоҳнинг байтига Ўзига ибодат қилиш мақсадида бордик. Ҳамма нарса одатдагидек чиройли давом этаётган эди. Фарзни адо қилганимиздан сўнг суннат учун қиёмга келдик. Ҳамма ният қилиб суннат намозини ўқишга киришган бир вақтда олдинги сафларнинг биридан бир отахон ўринларидан туриб, орқа томонга ўтиш учун ҳаракат қила бошладилар. Биз охирги сафларда эдик. Ўша отахон ёнимдаги биродаримнинг олдига келиб тўхтаб қолдилар, чунки у саждага кетаётган эди. Шу ҳолатда, яъни отахоннинг юзи ва оёқларига қараган ҳолатда икки бор сажда қилди. Яна кейинги ракъатга турганида, ҳалиги отахон яна йўлларида давом этдилар. Мана шу ҳолатда ўша биродаримиз тўғри қилдими, яъни отахонга эътиборсиз ҳолатда сажда қилиши тўғри бўлдими ёки намозни тўхтатмоғи дурустмиди? Албатта, бу ерда отахон тўғри иш қилмадилар. Лекин менимча, бу нарса биринчи марта бўлаётгани йўқ. Шунинг учун хато қилишдан сақланиш умидида сизга мурожаат қилаётган эдим. Аллоҳ ҳаммамизга тавфиқ берсин.

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Бу каби ҳолатлар зарурат юзасидан бўлгани учун, иншааллоҳ, кечирилади. Биродарингиз намозда давом этиб тўғри қилган. Агар намозхоннинг олдини кесган одам хабарсиз бўлганда, уни тасбеҳ айтиб ёки ишора билан огоҳлантириш лозим бўларди. Аммо сиз васф қилаётган ҳодисада отахон кўриб-билиб туриб, зарурат юзасидан ноқулай вазият келиб чиқишига сабаб бўлганлар. Аллоҳ таоло камчиликларимизни Ўзи кечирсин!

Аммо бу ерда эътибор бериш лозим бўлган бошқа бир масала бор: кўпчилик намозхонлар фарз намозини ўқиб бўлгач, суннат намозни бошқа жойда ўқиш учун у ёқдан-бу ёққа югургилаб қолишади. Ана шу иш мутлақо тўғри эмас.

Албатта, улар фарз ва суннат намозларининг орасини ажратиш учун шундай қиладилар. Аммо бунинг учун фарз намоздан кейин баъзи дуоларни ўқиш, жуда кўнгли тўлмаса, ён тарафга бир оз сурилиш кифоя қилади. 

Валлоҳу аълам.

«Зикр аҳлидан сўранг» китобидан олинди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Одамларга бир замон келурки, унда киши молни нимадан олганига парво ҳам давоми...

5462 10:24 / 14.07.2019
Абул Фараж Ғойс ибн Али айтади .Қори Абул Ҳасан Оқулийни тушимда кўрдим. У жуда яхши ҳолатда эди. .Аҳволингиз қалай, деб сўрадим, .Аҳволим яхши,, деди. Мен ундан давоми...

2162 07:10 / 10.05.2019
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Шаъбоннинг ўртасидаги кеча келса, унинг тунини бедор ўтказинглар, кунининг рўзасини тутинглар. Чунки ўшанда Аллоҳ қуёш давоми...

5655 17:00 / 25.03.2021
Ҳишомдан, у отасидан ривоят қилинади.Мен Абдуллоҳ ибн Зубайр билан Абдуллоҳнинг қатл қилинишидан ўн кун олдин Асмонинг олдиларига кирдим. Асмо бемор эди. Абдуллоҳ давоми...

3763 21:00 / 24.03.2019