1445 йил 21 шаввол | 2024 йил 30 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

«Ўспиринлик» ёлғони

15:00 / 31.10.2021 4820 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳозирда 14 ёшдан 20 ёшгача бўлган ёшларни «ўсмирлар» дейилади. «Ўсмирлик» бу ғарбга оид термин бўлиб ёшларнинг бебошлигини ҳаспўшлаш мақсадида ўйлаб топилган. Исломда эса буюкликка эришиш учун ёш чекланмаган. Умматимиз ёшларига боқинг, улар нелар қилишмаган:

1. Абдурраҳмон Носир 21 ёш.

Унинг асри Андалус давлатининг олтин даври эди. У бошидан кўп изтиробларни ўтказди. Бунга қарамай ўз даврида энг қудратли давлат барпо қилиб, илмий уйғонишга ҳам эришди. Европа қўмондонлари унга ҳавас ила боқишар эди.

2. Муҳаммад Фотиҳ 22 ёш.

Византия пойтахти Константинополни фатҳ қилди. Ўша пайтгача не-не катта ёшлилар уни фатҳ қилишга уринишмаган дейсиз.

3. Усома ибн Зайд 18 ёш.

Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумо каби катта саҳобалар бўла туриб ер юзининг энг катта қўшинларидан бирига қарши мусулмонлар қўшинини бошқарган.

4. Муҳаммад Қосим 17 ёш.

Ўз даврининг малакали қўмондонларидан бўлган. Синдни фатҳ қилган.

5. Саъд ибн Абу Ваққос 17 ёш.

Аллоҳ йўлида биринчи бўлиб камон отган инсон. Олти шўро соҳибларидан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ишора қилиб: «Бу менинг тоғам. Сизлар ҳам менга тоғангизни кўрсатинг», деган эдилар.

6. Арқам ибн Абил Арқам 16 ёш.

Кетма-кет ўн уч йил уйини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қароргоҳ қилиб берган.

7. Талҳа ибн Убайдуллоҳ 16 ёш.

Арабларнинг энг олийжаноб кишиларидан. Уҳуд ғазотида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ўлим учун байъат қилган. У зотга келаётган найзани қўли билан қайтариб қўли ишламай қолганида гавдаси билан у зотга қалқон бўлган.

8. Зубайр ибн Авом 15 ёш.

Исломда биринчи қилич яланғочлаганлардан. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаворийлари эди.

9. Амр ибн Кулсум 15 ёш.

Туғлаб қабиласини бошқарган. У қабила ҳақида: «Агар ислом келмаганида Бани Туғлаб инсонларни еб қўяр эди», дейишган.

10. Муоз ибн Амр ибн Жамуҳ 13 ёш ва Муаввиз ибн Афро 14 ёш.

Бадр жангида Абу Жаҳлни ўлдиришган. Абу Жаҳл бу жангда мушриклар қўшини қўмондони эди.

11. Зайд ибн Собит.13 ёш.

Ваҳий котиби бўлган. Ўн етти кунда сурёний ва иброний тилини ўрганган ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга таржимонлик қилган. Аллоҳнинг китобини ёд олган. Қуръоннинг жамланишида катта ҳиссаси бор.

12. Итоб ибн Усайд 18 ёш.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни Маккага волий қилиб қўйганлар.

13. Молик инб Анас 17 ёш.

Ана шу пайтдан фатво бера бошлаган. У зот: «Мени фатво айтишим учун Мадинанинг етмишта уламоси гувоҳлик бермагунича фатво учун ўтирмаганман», деган.

14. Абдулҳай Лакнавий 17 ёш.

Бу ёшда сарф, наҳв, маоний, баён, мантиқ, ҳикмат, тиб, фиқҳ, илми калом, ҳадис, тафсир ва бошқа илмлардан фориғ бўлган. Сабийлик вақтидаёқ «Имтиҳанут талаба фий сияғил мушкила», «Тибён фий шарҳил мезон» номли китобларини ёзган. У зот 110 та китоб ёзиб 39 ёшида вафот этган.

Агар бу рўйхатни давом эттираверсак сизларни зериктириб қўямиз.

Энди «бу ҳали ёш, тажрибаси йўқ, бу ўспирин» каби ибораларни луғатимиздан олиб ташлаб ёшлигидан фарзандларимизга диний ва дунёвий билимларни (аслида илм диний ва дунёвийга бўлинмайди) ўргатиб борайлик. Ана шунда иншааллоҳ уларни буюк инсонлар бўлганини кўриб «ҳали ёш, ўсмир, ўспирин, сал улғайсин» каби сўзлар фарзандларимиз келажагини барбод қилаётган сўзлар эканини кўрамиз.

Абдулқодир Полвонов

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир танишим бор. У қизини жуда ҳам қаттиқ яхши кўрар эди. Ўзи Аллоҳ таолога ибодат қилмас, шариатга зид ишларни қилиб юрар эди. Бир куни унинг қизи давосиз дардга давоми...

4118 13:30 / 04.08.2021
Бир бой киши деразадан ташқарига қарадида ахлат ташланадиган қутидан баъзи нарсаларни ажратаётган бир кишини кўриб .Аллоҳга шукрки, фақир эмасман, деди. Фақир давоми...

2866 14:00 / 10.03.2023
Гўзал хулқ билан кишининг имони мукаммал бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан .Қайси мўминнинг имони комил ҳисобланади,, деб сўрашганида .Гўзал давоми...

947 17:32 / 19 январь
Бугун дунёда юз бераётган воқеалар, молмулк, бойлик ризқларнинг энг оддий, кам даражадагиси экани, соғликсаломатлик, айбу нуқсонларнинг сатр этилиши ҳамда давоми...

1965 18:00 / 18.03.2021