1445 йил 7 зулқаъда | 2024 йил 15 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Тавба

13:30 / 04.08.2021 4128 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир танишим бор. У қизини жуда ҳам қаттиқ яхши кўрар эди. Ўзи Аллоҳ таолога ибодат қилмас, шариатга зид ишларни қилиб юрар эди. Бир куни унинг қизи давосиз дардга йўлиқиб қаттиқ касал бўлди.

Бормаган доктори, кўрсатмаган табиби қолмади. Охири қизини даволатиш учун уйини сотиб, узоқ юртларга кетди. Аммо қизи ҳеч тузалавермади.

Сўнгра, умидсиз кунларнинг бирида аёли билан бирга ўтирганида хотирасига Аллоҳга тавба қилиб, ушбу давоси бўлмаётган дарддан шифо тилашса, шояд қиз тузалиб кетса, деган ўй келди.

Сўнгра иккиси астойдил тавба қилиб, Аллоҳ таолодан шифо сўрашди. Беш вақт намоз ўқиб, илм ола бошлашди. Аёли ҳижоб кийиб, иккиси иймон йўлига тушди. Бу ишлари сабабли Аллоҳ таоло қизларига шифо беришидан умид қилишди.

Аллоҳ таоло ҳар нарсага қодир зот! Қиз аста-секин тузала бошлади.

Ўн йилдан сўнг ҳалиги танишим тўйга айтиб келди ва мен тўйига бордим. Никоҳ тўйида ёшларга бахт тилаб дуолар қилдим. Қайтаётганимда танишим кузатиб қўйди. Хотирамга и-е, бу ўша бемор бўлган қиз эмасмикан, деган ўй келди.

– Никоҳи бўлаётган қизингиз, ўша бемор қизингизми? – дея сўрадим.

Субҳаналлоҳ! Ушбу ўта оғир дард бу оилага худди меҳмондек келиб, кетибди-я! Қиз оғир касал бўлиб, ота-онаси тавба қилиб тўғри йўлга юра бошлагач, шифо топибди...

–  Худди ўша қизим, – деб жавоб берди.

Бу эса – ботиний неъматдир!

                                                                                                                                 Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий

Таржимон изоҳи:

Шайх Нобулсий ҳафизаҳуллоҳнинг ушбу воқеасини таржима қилган куним никоҳ маросимига чақирилдим. У ерда қадрдонларимизни кўрдим. Улар ичида аҳли илмлардан бири бор экан.

– Домла эсингиздами, бундан ўн тўққиз йил илгари бир масалада ҳамсуҳбат бўлган эдик.

– Қайси масала эди?

– Ҳомиласини олдирмаса, она ҳаётига хавф бўлиши мумкин экан, нима қилса бўлади деб сўралган, агар жон кирмаган ва онаси ўлими аниқ бўлишига учта жуда моҳир мутахассис хулоса берган бўлса олдириши мумкин. Агар ундай бўлмаса гуноҳи кабира бўлади, олдирмаслик керак, деган эдингиз.

– Ҳа бўлди эсладим. Кейин уйдагиларга сўзингизни айтдим, деган эдингиз.

– Шундай. Ҳозирги никоҳи бўлаётган қиз айнан ўша қиз!

Аллоҳ, Аллоҳ!!!

Бир жонни асраб қолишга сабабчи қилган Зотга Ўзига муносиб ҳамдлар бўлсин!

Бизга энг нозик илмларни ўргатган уламоларимиздан Аллоҳ рози бўлсин.

Тавфиқ Аллоҳдандир!

Суннатуллоҳ Абдулбосит

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қўшни кўчадаги уйда яшайдиган амакимнинг ўғли, еттинчи синф ўқувчиси ndash Маъруфнинг эрталаб рюкзагини елкасига илиб олганча қаергадир югуриб кетаётганини кўриб, давоми...

4923 11:00 / 17.12.2023
Ажал тўғрисида Қуръони каримда шундай дейилган .Ҳеч бир жон Аллоҳнинг изнисиз ўлмас. Ёзилган ажал ўлароқ, Оли Имрон сураси, 145оят. давоми...

4093 14:00 / 06.09.2021
Бу гапнинг маъноси адолат мавжуддир, раҳмат мавжуддир, мағфират мавжуддир деганидир.Бу гапнинг маъноси У Зотни зикр қилиб қалб ором топади, руҳ хотиржам бўлади, давоми...

3047 15:00 / 14.01.2021
Абу Ҳафс Аббор деган зот ибн Шубрума роҳимаҳуллоҳ билан дўст эди. Абу Ҳафс Абборнинг бир куни ибн Шубрумага эҳтиёжи тушиб қолди. Ибн Шубрума унинг эҳтиёжини давоми...

2178 09:00 / 07.12.2021