1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистон Сурия ва Ироқдан 200 дан ортиқ фуқароларини қайтаради

11:05 / 28.09.2019 1752 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон Суриядан яна 170 киши ва Ироқдан 65 нафар бола қайтишини кутмоқда, дея маълум қилди мамлакат ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 25 сентябрь куни БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида. Бу ҳақда kun.uz манбаси хабар беради.

«Ироқдан 65 нафар бола ва Суриядан 170 киши қайтиб келишини кутмоқдамиз. Шу маънода, бизга халқаро ташкилотлар ва Яқин Шарқдаги жараёнларда бевосита иштирок этаётган давлатлар ёрдами керак. Бу, биринчи навбатда, Хавфсизлик кенгашининг бу ерда йиғилган доимий аъзолари томонидан кўрсатиладиган ёрдамга алоқадор. Биз бундай ҳамкорликка тайёрмиз», - деди Комилов.

Шу билан бирга, унинг эслатишича, май ойида Ўзбекистон 156 нафар фуқаросини Яқин Шарқдаги можароли ҳудуддан қайтариш бўйича «қийин ва хатарли» операция ўтказди.

«Умид қиламанки, бундай операцияларнинг муваффақиятли амалга оширилиши жиддий ижобий таъсир кўрсатиши мумкин, бунда янги гуруҳлар шундай зиддият ҳудудларига киришга интилмайди», - дея таъкидлаб ўтди вазир.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
Яқинда Германиянинг етакчи партияларидан бири ҳисобланган Христиандемократик иттифоқrdquo ХДИнинг парламентдаги раҳбари Ральф Бринкхаус томонидан ОАВга давоми...

2085 13:34 / 11.03.2019
Миллий матбуот марказида Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги томонидан .Ўзстандарт, агентлигининг халқаро давоми...

2971 12:11 / 24.07.2018
Саудия Арабистонининг Ҳаж ва Умра ишлари вазири Тавфиқ арРобиа халқаро зиёратчилар учун Ҳаж нархи 39 фоизга камайтирилганини айтди. Бу ҳақда Al Arabiya манбаси хабар давоми...

1092 15:22 / 24.06.2023
Қримнинг Боқчасарой шаҳрида 1500 йилда қурилган ва диний мажмуа таркибига киритилган .Занжирли мадраса, Қрим мусулмонлар диний бошқармаси ихтиёрига ўтказилди. Бу давоми...

1720 11:10 / 22.05.2019
Аудиолар

120602 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42195 14:35 / 11.08.2021