1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Мусулмон киши Германия канцлери бўлиши мумкинми?

13:34 / 11.03.2019 2098 pdf Ўқиш режими + -

Яқинда Германиянинг етакчи партияларидан бири ҳисобланган “Христиан-демократик иттифоқ” (ХДИ)нинг парламентдаги раҳбари Ральф Бринкхаус томонидан ОАВга берилган интервью Бундестагдаги сиёсатчилар ўртасида катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Гап шундаки, Ральф Бринкхаус Idea нашрининг “Мусулмон киши партияни бошқариши ва 2030 йилга келиб Германия канцлери бўлиши мумкинми?” деган саволига: “Нима учун бўлмас экан. Агар у яхши сиёсатчи, қадриятларимиз ҳамда партия қарашларини ҳимоя қиладиган бўлса, албатта мумкин” деб жавоб берган. Маълум бўлишича, интервью февраль ойида берилган. Бу фикрга биринчи бўлиб мамлакатнинг машҳур Bild газетаси эътибор қаратган деб ёзади, eadaily.com ахборот сайти. Шундан сўнггина у шов-шув бўлган.

Сиёсатчининг бу қарашлари, аввало унинг ўзи аъзо бўлган ХДИ партияси аъзолари орасида, қолаверса, бошқа сиёсий гуруҳлар ва ОАВ орасида ҳам қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Айрим гуруҳлар бунинг мутлақо бўлиши мумкин эмаслигини айтишаётган бўлсалар, бошқа гуруҳ сиёсатчилари бу демократиянинг элементлари эканини эътироф этишмоқда. Албатта, Ральф Бринкхауснинг фикрлари Германия Канцлери бевосита раҳбар бўлган ХДИ партиясининг ўзида кўпроқ қаршиликка учраган. Масалан, ХДИ аъзоси Элизабет Мотшманн ислом қадриятлари олмон халқи қадриятларидан бутунлай фарқ қилишини айтиб, партиянинг номи ҳам бунга йўл бермаслигини таъкидлаган.

Мекленбург-Ғарбий Померания еридаги ХДИ раҳбари Винсент Кокерт эса буни мутлақо қабул қила олмаслигини айтиб ўтган. Инсон манфаатлари диний қадириятлардан устунлигини маълум қилиб, ўз қарашларини ҳимоя қилган Ральф Бринкхаус: “ХДИ бу диний жамоа эмас, партиянинг ҳатто мен аъзо бўлган католик черковидан ажратиб турадиган томони ҳам шунда” дейди. Шундай бўлса-да, ХДИ депутатлари орасида ҳам, бошқа сиёсий элита ўртасида ҳам Ральф Бринкхаусни қўллаб-қувватлаётганлар ҳам йўқ эмас.

Масалан, ХДИнинг Ижроия органидаги ягона мусулмон бўлган Серап Гюллер Германия Асосий қонуни ҳар қандай дин вакилини мамлакат канцлери бўлишига қонуний рухсат бериб қўйганини маълум қилган. Шлезвиг-Гольштейн ерининг Таълим вазири Карин Приен партия раҳбари ёки мамлакат канцлери бўлиш учун, айнан насроний бўлишнинг аниқ сабабларини кўрмаётганини айтиб ўтган. Бундан ташқари, ХДИ коалициясидаги иттифоқдош Германия Социал-демократик партияси (СДП) бу баҳс-тортишувларни “аҳмоқона” мунозара деб баҳолаган.   

Islom.uz

Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таолога беҳисоб шукрлар бўлсинки, ҳар йили муборак Рамазон ойида юртимиз масжидлари хатми Қуръон садолари ила бурканади. Йилданйилга масжидларимизда хатми давоми...

1629 15:30 / 06.05.2019
Буюк Британиянинг Мидленд штатидан бўлган Адам Муҳаммад Вулверхэмптондан Макка шаҳрига пиёда йўл олди. У ёлғиз 4000 километр масофа босиб, муқаддас шаҳарга етиб давоми...

1784 11:16 / 18.08.2021
Ниҳоят бир ярим йиллик танаффусдан сўнг ўзбекистонлик зиёратчилар расмий равишда умра ибодатини адо этишлари мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси давоми...

1833 18:00 / 13.08.2021
Кўпчиликка яхши маълумки, Ислом тамаддуни марказларидан бири бўлган она Ватанимизда узоқ йиллардан буён Аллоҳнинг каломи ndash Қуръони карим китоби нашр давоми...

11508 19:32 / 06.04.2018
Аудиолар

121323 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42832 14:35 / 11.08.2021