1445 йил 8 зулқаъда | 2024 йил 16 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қрим ҳукумати тарихий мадрасани диний бошқарма ихтиёрига қайтарди

11:10 / 22.05.2019 1747 pdf Ўқиш режими + -

Қримнинг Боқчасарой шаҳрида 1500 йилда қурилган ва диний мажмуа таркибига киритилган «Занжирли мадраса» Қрим мусулмонлар диний бошқармаси ихтиёрига ўтказилди. Бу ҳақда Islam today хабар беради.

Маълум бўлишича, бу ҳақдаги қарор Республика Вазирлар Кенгаши томонидан қабул қилинган. 1500 йилда Менгли Қаҳрамон томонидан асос солинган ушбу мадраса Россия ҳудудида сақланиб келинаётган энг қадимий исломий диний мактаблардан ҳисобланади.

Ушбу мадрасада ислом дунёсида машҳур бўлган кўплаб олимлар таълим олган. Мадрасада исломий фанлардан ташқари араб тили, фалсафа, ҳуқуқ, математика, астрономия каби фанлар ҳам ўқитилган. «Бу ерда 1870 йилларда машҳур жамоат арбоби Исмоил Гаспирали (Исмоил Гаспринский) ишлаб, дарс берган», деб ёзилган Қрим мусулмонлар диний бошқармаси ахборотида.

Манба
islamtoday.ru
Мавзуга оид мақолалар
Рамазон ойининг дастлабки 15 кунида Макка шаҳридаги .Икром, озиқовқат маҳсулотларини сақлаш уюшмаси томонидан 115000 дан зиёд ифтор тарқатилмоқда. Бу ҳақда islam.ru давоми...

1233 14:00 / 04.05.2021
Масжид бошқарувчиси кўрсатмалари ва назорати остида Масжидул Ҳарам ҳамда Масжидул Набавий умра ибодати учун зиёратчиларни қабул қилишга тайёр ҳолга келтирилди. давоми...

1519 14:44 / 10.04.2021
Аллоҳ таолога беҳисоб шукрлар бўлсинки, ҳар йили муборак Рамазон ойида юртимиз масжидлари хатми Қуръон садолари ила бурканади. Йилданйилга масжидларимизда хатми давоми...

1630 15:30 / 06.05.2019
Кисва ҳақида тўлиқ маълумот

1251 22:09 / 18.07.2023
Аудиолар

121449 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42944 14:35 / 11.08.2021