1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Hilol»-нашрда «Олам ва одам дин ва илм» китоб тақдимоти бўлиб ўтди

13:03 / 14.09.2019 1651 pdf Ўқиш режими + -

2019 йил 14 сентябрь куни «Hilol-nashr» нашриёт-матбаасининг мажлислар залида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ қаламларига мансуб «Олам ва одам, дин ва илм» номли янги китобнинг тантанали тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Тадбирни Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид қори олиб борди.

Тадбир анъанага мувофиқ, Қуръони карим тиловати билан бошланди.

Ушбу тақдимотини очиб бериш учун сўз «Hilol-nashr» матбаа нашриёти, Islom.uz портали раҳбари ва «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом-хатиби Исмоил Муҳаммад Содиққа берилди. У киши тақдимотга ташриф буюрган барча меҳмонларга миннатдорчилик изҳор этдилар. Шундан сўнг тақдимотга киритилган китобнинг аҳамияти, моҳияти ҳақида кириш сўз қилиб, шайх ҳазратларининг илмий мерослари ҳақида маълумот бердилар. Хусусан, шайх ҳазратларининг вафотларидан сўнг, у кишининг қаламларига мансуб ўзлари таълиф қилган тўртинчи китоб, яъни «Олам ва одам, дин ва илм» номли янги китобнинг долзарблиги ҳақида фикр билдирилди.

Бундан ташқари шайх ҳазратларининг қаламларига оид 15 та китоб мавжудлиги айтиб ўтилди. Булардан иккитаси «таълиф» қолган ўн учтаси таржима қилинган китоблар ҳақида ҳам батафсил маълумот бериб ўтилди.

Сўнгра, шайх ҳазратларининг энг яқин дўстларидан сафдошлари Зокиржон домла Исмоилов ўзларининг қалб сўзларини тақдим этдилар.

– Олам одам билан обод, одам дин билан мукаммал, дин эса илм билан ривожланади. Бу китоб ҳозирда долзарб бўлиб, сизлар ҳеч нарса билмайсизлар, қолоқсизлар каби ҳолатларга жавоб беради. Илм аввал мусулмонларда ривожланди, дин ва илм борасида Ислом ва Ғарбнинг қарашлари ҳақида баҳс қилинади. Бу китобни ўқиган одам кенг тафаккурга эга бўлиб, аждодларимиз жаҳонни гуллаб яшнашига сабабчи бўлган эканлар деган аниқ иқтибос билан келтирилган маълумотга эга бўлишади. Дин хизматидаги одам ўзидан кейин инсоният фойдалана оладиган бирор бир фойдали нарса қолдирса, ундан қиёматгача авлодлар фойдаланса савоби етиб боради. Шайх ҳазратлари доим илм ўқишликка тарғиб қилганлар. Бугунги тақдимотдаги китоб ҳам илм қилишга тарғиб этади. Умид қиламизки, бу китобни кўпчилигимиз ўқисак, айниқса ёшларимиз кўпроқ илм билан машғул бўлса, яхши ўйлаган мақсадлари чечак очади. Ўйлайманки ушбу китоб барчамизга манфаатли бўлсин.

Асарнинг муқаддимаси шундай бошланади: «Мақсадни баён қилиш учун гапни дунёнинг тарихидан бошлашимизга тўғри келади. Европада баъзи одамлар куфрга кетиб, Аллоҳ йўқ, Аллоҳ бўлса ҳам, энди ўлди дегунларича, инсониятга етиб келган барча хабарларда бу дунёни ва ундаги мавжудотларни Аллоҳ таоло яратгани, инсон Ҳақ субҳанаҳу ва таоло яратган нарсаларнинг гултожи экани қатъий таъкидланган. Шу билан бирга Аллоҳ таоло одамларни тўғри йўлга бошлаб туриш учун дин юборгани, диний таълимотларни уларга етказиб туриш учун пайғамбарлар танлаб олгани ҳам оддий ҳақиқат сифатида эътироф қилиниб келган...

Ислом жорий бўлган пайтда ундан аввал келган динлардан иккитаси – яҳудийлик ва масиҳийлик мавжуд эди. Аллоҳ таоло томонидан юборилган бошқа самовий динлар тугаб битган эди. Забур аҳлига ўхшаш баъзиларининг тарихда номи қолган бўлса ҳам, уларга амал қилувчилар қолмаган эди. Асосан ўтган пайғамбарлар алайҳиссаломларнинг номлари ва уларга боғлиқ маълумотлари қолган эди.

Ҳам яҳудийлик, ҳам масиҳийлик ўз вазифаларини ўтаб бўлган, Ислом келганидан кейин амалдан қолган эди. Аммо мазкур динларни тутган одамлар бу ҳақиқатни тан олмас ва ўзларининг диний таълимотларида келиши ҳақида хабар берилган янги пайғамбарни кутишар эди. 

Инсониятнинг табиати бузилган пайтда бунга ўхшаш ишларни ҳам бузиб юборади. Ўтган умматлар ҳам ўзларининг табиатлари бузилиб, илоҳий таълимотлардан узоқлашган пайтларида ҳатто самовий китобларни ҳам бузишгача бориб етганлар. Бунга Таврот билан Инжил аҳли ёрқин мисол. Улар бу икки илоҳий китобни бузиб ўзгартирганлар, бинобарин, уларга ўзларидан турли нарсаларни қўшиб юборганлар...»

Таниқли ёзувчи Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, филология фанлари доктори профессор Хуршид Дўстмуҳаммад ушбу китоб ҳақидаги фикрларини ўртоқлашди.

– Биз нима иш қилсак, шогирд сифатида, муҳтарам марҳум шайх ҳазратимизни жўшқин фаолиятларига муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз. Бу китобнинг тақдим этилиши ниҳоятда катта байрам. Шайх ҳазратларининг қаламларига мансуб китобнинг саноғи йўқ. Бироқ бугунги китоб бошқа китобларига нисбатан алоҳида аҳамият касб этади. Чунки бу илм билан боғлиқдир. Китобни ҳазрат етти ойда қоғозга туширган бўлсалар бугун ушбу китоб дунё юзини кўрди. Ушбу китобни варақлар эканман, ниҳоятда ахборот маълумотига эга, кишини мулоҳазага чорловчи, иқтибосга бой, ўқувчини изланишга ундовчи китобдир. Китоб мундарижасида «Христианликни тарқалиши ва ривожланиши», «Андалусия», «Исломий фатҳларга оид мулоҳазалар», «Ислом ва илм», «Араб (исломий) тамаддунининг Европага кириши ва сингиши» ва «Ренессанс», «Исломда турмуш тарзи ва озодалик» ҳамда «Тиббиёт» каби мавзулар ўрин олган. Китобни ҳар бир мавзусидан илмий иш қилса бўлади. Китобнинг асосий мақсади, Европа билан боғлиқ ҳамда унда европаликларнинг ўзларининг гаплари ва эътирофлари келтирилган.

Аллоҳ таоло ҳазратимизнинг бу ожизона ва камтарона амалга оширилган ишларини барчамиз учун фойдали қилсин!

Шундан кейин Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Эркин Малик ва Солижон Юнусовлар ўз маърузалари билан иштирок этдилар.

Тадбир якунида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳга бағишлаб Мақсуджон қори Ғоибов хатми Қуръон ўқиб бердилар. Тақдимотга йиғилганлар дуои-хайр қилдилар.


Islom.uz портали 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар билан ишлаш бўлими мудири Музаффар домла Камоловнинг боболари Жалолиддин ҳожи ота фоний дунёдан охират диёрига риҳлат давоми...

993 13:50 / 20.02.2023
Бугун эрта тонгда Тошкент халқаро аэропортидан Мадина шаҳрига йўл олган ўзбекистонлик зиёратчилар эсономон муборак заминга етиб бордилар. Ҳамюртларимизни давоми...

1543 15:57 / 18.06.2022
Оила ва хотинқизлар қўмитаси мутасаддилари Мисрда таҳсил олаётган ватандош хотинқизлар билан учрашув ўтказди. Қўмита раиси О.Парпибоева раҳбарлигидаги давоми...

881 12:15 / 12.05.2023
Бугун, 12 июл куни юртимизнинг таниқли уламолари Тошкент вилояти Ангрен шаҳар, Оҳангарон тумани, Оҳангарон шаҳар ва Ўртачирчиқ туманларига ташриф давоми...

1078 11:00 / 12.07.2021
Аудиолар

121350 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42857 14:35 / 11.08.2021