1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Кўкчада янги китоб дўкони очилди

11:05 / 14.09.2019 2719 pdf Ўқиш режими + -

Сўнгги йилларда Юртбошимизнинг китоб мутолаасини ривожлантиришга қаратаётган эътибори натижасида мамлакатимизда китобхонлик маданияти шаклланиб, матбаатчилик соҳаси ҳам кенг тараққий этмоқда. Бу борадаги ишларни Тошкент шаҳар ҳокимияти ҳам кенг қўллаб-қувватлаб бир қатор эзгу ташаббусларни амалга ошираётир.

2019 йил 14 сентябрь куни «Шайх Зайниддин» жоме масжиди ёнида «Hilol-nashr» нашриёт-матбаасининг филиал дўкони биноси қуриб битирилиб ўз фаолиятини бошлади. Бу эса масжидга ташриф буюрувчи ва шу ҳудудда истиқомат қилувчи мўминлар учун катта туҳфа бўлди десак, муболаға бўлмайди.

Ушбу илм маконининг очилиш маросимида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг яқин сафдошлари, «Hilol-nashr» матбаа нашриётининг раҳбар ва ходимлари иштирок этишди.

Ушбу тадбир аввалида қатнашчилар шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг қабрлари ёнида Қуръон тиловати қилиб, дуои-хайрлар қилишди. Сўнгра, шайх ҳазратларининг китоб ўқишга тарғиб қилишлари, у кишининг мусулмонларга Ислом динини ўргатишлари нафақат юртимизда, балки бутун Ислом оламида тан олинган олим эканликлари ёдга олинди.

Дарҳақиқат, фазилатли улуғ олим шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳаётини муқаддас динимиз арконларини ўрганиш ва тарғиб этишга, халқимиз, ёшларимизни диний маърифат руҳида тарбиялашга бағишлаган эди. У кишининг бу ишларини Президентимиз ҳам алоҳида эътироф этиб, «...Менинг ўзим улар билан мулоқотда кўп бўлганман. Улар «Китоб ўқимаган одамнинг руҳияти ҳам, келажаги ҳам, умиди ҳам йўқ», дердилар», дея таъкидлаган эди. Шунингдек, Юртбошимиз шайх ҳазратларининг китобга бўлган меҳрларини ҳам эътироф этиб, мамлакатимизда мутолаа маданиятини янада ривожлантириш кераклиги ҳақида сўз юритган эди.

Очилиш маросимида иштирокчилар зиёратдан сўнг, янги фойдаланишга топширилган «Hilol» нашриёт-матбааси «Кўкча» филиали китоб дўконига ташриф буюриб, у ерда харидорлар ва китобхонларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

Қайд этиш жоизки, замонавий услубда қуриб битказилган зиё масканида китобхонлар учун барча қулайликлар муҳайё қилинган. Яъни ташриф буюрувчилар китоб харид қилиши билан бирга шу ернинг ўзида бемалол мутолаа билан машғул бўлишлари мумкин. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, аввал ижара асосида иш юритган «Кўкча» филиали китоб дўкони ўрнига ҳокимият кўмаги асосида ер ажратиб, янги замонавий китоб дўкони қад ростлади

Бир сўз билан айтганда, «Hilol» нашриёт-матбаанинг мазкур эзгу ташаббуси мамлакатимизда китобхонлик маданиятини янада ривожлантиришга ҳамда юртдошларимизнинг маънавий-маърифий юксалишига хизмат қилиши тайин.


Islom.uz портали 



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Наманган туманидаги Навбаҳор қишлоқ собиқ Ғалча қишлоғи масжиди XIX аср бошларида бунёд этилган ноёб меъморлик намуналаридан.Масжид қурилиши Каримбой оқсоқол давоми...

1365 09:00 / 14.05.2021
БМТ болалар жамғармаси ЮНИСЕФ Европа иттифоқига аъзо давлатларни ўз ҳаётларини хавф остига қўйиб Европа қирғоқларига чиқишга ҳаракат қилаётган мигрант давоми...

2014 07:00 / 25.01.2019
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги 102сонли заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактабинтернатга келди.Айни вақтда Саховатrdquo, Мурувватrdquo ва давоми...

1262 18:43 / 08.04.2022
The New Arabia нашрининг ёзишича, 21 март якшанба куни Каутар Бушаллихт муслима аёл илк бора парламент аъзоси этиб сайланди.У иқлимни ўрганиш ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш давоми...

1567 19:30 / 26.03.2021
Аудиолар

120817 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42384 14:35 / 11.08.2021